Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 04.02.2015

Чет тиллар ўқитувчиларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартибига қандай ўзгаришлар киритилди?

2015 йил 19 январь куни Давлат тест маркази директорининг “Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, Низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Қандай ўзгаришлар киритилганлигини бирма-бир кўриб чиқамиз: 1-ўзгариш: Низомнинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилди: «Тест синовларида иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, ўқитувчининг истагига кўра амалга оширилади. Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати бўйича С1 даражасига, ... Батафсил »

Йўловчи божхона декларацияси бланкига Ўзбекистонга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланганлиги ҳақида банд қўшилди

2015 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан киритилган. Қарорга кўра, Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартибига қуйидаги аҳамиятга молик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: 1. Декларация бланки А-5 форматида ... Батафсил »

Юқорига