2015 йил 24 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори қабул қилинди. Қарорда таъкидланишича, танловдан мақсад юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини оширишдир. Танлов ҳар йили икки босқичда: олий таълим муассасаси босқичида ҳар бир олий таълим муассасасида ва республика босқичида ўтказилади. Мазкур танлов ... Батафсил »