Абдумалик Жуманов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг янги ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда. Абдумалик Жуманов бунгача Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори лавозимида ишлаб келган. Абдумалик Жуманов 2005 йилдан Тошкент Халқаро Вестминстер университетида декан вазифасида, 2010 йил май ойидан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фаолият олиб борган Абдумалик Джуманов 2011 йил 27 июлдан бошлаб ТХВУ ректори вазифасига тайинланган эди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг аввалги ректори Нодир Жумаев ўз вазифасидан озод қилингани ҳақида 2014 йил 19 ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 03.03.2015
Ўзбекистон билан Россия ўртасида 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи тўғрисидаги Битим тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 23 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида 2014 йил 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон ... Батафсил »
