21 март куни ўзбек блогерлари ўртасидаги иккинчи чемпионатга старт берилган эди. Ҳозиргача танловга 63 та ариза келиб тушди. Танловга келиб тушаётган блогпостлар турли мавзуда, турли жанрда бўлиб, улар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. http://blog.telegraf.uz сайтида танлов учун тақдим этилган ишларга ҳакамлар томонидан берилган баҳоларни ўша заҳотиёқ кўриш имкониятининг борлиги кўпчиликда янада қизиқиш уйғотмоқда ва турнирга ўзгача руҳ бахш этяпти. Яна бир эътиборли томони, сайтда блогпостларга муштарийлар томонидан кўплаб фикрлар билдирилмоқда. Ҳозирча жами изоҳлар сони 573 тани ташкил қилмоқда. Бу ўртача, ҳар ... Батафсил »