Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 22.06.2015

Абитуриент-2015 лойиҳаси

2015 йил 20 июнь санасидан Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади. Қарийб икки ой мобайнида Ўзбекистон ёшлари орасидаги энг оммабоп мавзу айнан ОТМларга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлиши шубҳасиз. Шуни инобатга олиб, Daryo.Uz интернет-нашри ва Xushnudbek.Uz сайти махсус «Абитуриент-2015» лойиҳасини ташкил этди. Бунда қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, маълумотлар, бўлажак талабаларга маслаҳат ва тушунтиришлар бериб борилади. Агарда қабул жараёни билан боғлиқ саволларингиз бўлса махсус саҳифа орқали савол йўллашингиз мумкин. Cаволлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: “Абитуриент-2015″ ... Батафсил »

Абитуриентлар томонидан ОТМ қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шакли тасдиқланди

2015 йил 11 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруққа кўра, абитуриентлар томонидан топшириладиган 6 хил кўринишдаги аризалар шакли тасдиқланди. Уларнинг 3 таси ҳарбий имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар томонидан (кирилл, лотин алифболарида ҳамда рус тилида), қолган 3 таси эса ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар томонидан тўлдирилиши белгиланди. Ҳарбий имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар тўлдирадиган ариза намунаси:   Ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўлдирадиган ... Батафсил »

Юқорига