Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Iyun 2015

Бош Вазир қарорига биноан «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти ташкил қилинади

2015 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази муассислигида юридик шахс мақомига эга бўлган «Маънавий ҳаёт» журналининг таҳририяти ташкил этилади. «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан келишилган мавзулар режасига асосан журнал учун материаллар тўплаш, улар асосида илмий мақола ва тахлилий материаллар тайёрлаш, журнални ҳар чоракда бир марта нашр этиш ва тарқатиш; ... Батафсил »

Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари тасдиқланди

2015 йил 26 май куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси раиси Ш. Мирзиёев “Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш чораларини янада кучайтириш мақсадида қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқланди. Шунингдек, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2010 йил 6 апрелдаги ... Батафсил »

Юқорига