Ўзбекистондаги энг отахон таълим даргоҳларидан бири Ўзбекистон Миллий Университетига янги ректор тайинланди. Олинган маълумотларга кўра, Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович жамоага янги ректор сифатида таништирилган. Ш.Сирожиддинов бундан аввал ЎзМУнинг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди. ЎзМУнинг аввалги ректори Муҳамедов Ғофуржон Исроилович ҳозирда қайси лавозимга ўтганлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Сирожиддинов Шуҳрат Самариддиновичнинг таржимаи ҳоли: Филология фанлари доктори, профессор Самарқанд вилоятида туғилган. 1984 йилда Тошкент давлат университетининг Шарқ факултетини тамомлаган(ТошДУ) 1984 й. – Тошкент давлат университетининг шарқ халқлари адабиёти кафедраси ўқитувчиси 1984 ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 07.07.2015
Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади
2015 йил 29 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, квоталар сонида ўзгаришлар йўқ. Фақат “Инвестицияларни бошқариш” мутахассислигида реал сектор учун квоталар сони 9 тага кўпайтирилиб, 29 нафар ўрин ажратилган. Ўз навбатида худди шу мутахассисликнинг банк сектори учун 9 та квота камайтирилиб, 16 ... Батафсил »
