АКЦИЯЛАРНИ МАЙДАЛАШ – акциядорлар қўлидаги акцияларнинг сонини, улардаги нархни пропорционал равишда пасайтиришдир. А.м.да бир акция бир неча акцияларга бўлинади. Улардаги нарх ҳам ўз–ўзидан камаяди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамият жойлаштирилган а.м. ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг натижасида жамиятнинг бир акцияси худди шу турдаги икки ёки ундан ортиқ акцияга айирбошланади. Бунда жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари номинал қиймати ва сонига доир тегишли ўзгартишлар киритилади. (муал. – Ш.Асадов) Батафсил »
Кундалик архивлар: 20.10.2015
БАЙРОҚ ҚОНУНИ
БАЙРОҚ ҚОНУНИ – халқаро хусусий ҳуқуқда кема қайси бир давлатнинг байроғи остида сузаётган бўлса, ўша давлатнинг қонуни қўлланилиши. Б.қ. асосан денгиз савдосида пайдо бўладиган коллизион масалаларни ҳал этиш мақсадида қўлланилади. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »
БАЙРАМ КУНЛАРИ
БАЙРАМ КУНЛАРИ – ЎзРда расмий байрам деб эълон қилинган кунлар. МКнинг 131-м.га биноан улар 1 январь – Янги й.; 8 март – Хотин қизлар куни; 21 март – Наврўз байрами; 9 май – Хотира ва қадрлаш куни; 1 сентябр – Мустақиллик куни; 1 октябрь – Ўқитувчилар куни; 8 декабр – Конституция куни; Рўза ҳайити (Ийд ал–фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд Ал–адха) дир. Байрам кунлари ходимларни ишга жалб этиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳолларда (МКнинг 130-м.) иш берувчининг фармойиши б-н ... Батафсил »
АКЦИЯДОРЛИК ҲУҚУҚИ
АКЦИЯДОРЛИК ҲУҚУҚИ – янги комплекс ҳуқуқ соҳаларидан бири бўлиб, мамлакатимизда иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришда акциядорлик жамиятлари ва у б-н боғлиқ муносабатлар иштирокчилари (акциядорлик жамиятлари ва у б-н муносабатга киришувчи акциядорлар, муассислар, кредиторлар, бошқарувчилар, ишчи–хизматчилар ва бошқалар)нинг акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, фаолият юритиш ва бекор бўлишидаги мулкий ҳамда шахсий номулкий муносабатларини тартибга солиш, мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир. А.ҳ. иқтисодий муносабатларнинг юридик шакллари тизимига киради ва у ўз ичига фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, корпоратив ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ унсурларини олади. А.ҳ. ... Батафсил »
БАЖАРУВЧИ
БАЖАРУВЧИ – ЖКнинг 28-м.га кўра, жиноятни бевосита, тўла ёки қисман содир этган ёхуд ЖКга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб жиноят содир этган шахс. Иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларда бажарувчи – марказий фигурадир. Б. фақат у б-н бирга ўз функционал ролини амалга оширадиган бошқа шахслар – ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳаракат қилганда мавжуд бўлади. Б. деб жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган шахсга айтилади. Қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб жиноят ... Батафсил »
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ – устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият. А.ж.нинг иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва жамият фаолияти б-н боғлиқ зарар учун ўзларига қарашли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Акциялар ҳақини батамом тўламаган акциядорлар а.ж.нинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар. А.ж.нинг фирма номида жамиятнинг номи ҳамда бу жамият А.ж. эканлиги ўз ифодасини топиши керак. А.ж. юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан ... Батафсил »
БАЖАРИШНИНГ МУМКИН БЎЛМАСЛИГИ
БАЖАРИШНИНГ МУМКИН БЎЛМАСЛИГИ – қарздорнинг мажбурият мазмунини ташкил этган ҳаракатларни бажаришга имконияти бўлмагани. ФКнинг 349-м.да кўрсатилишича, агар тарафлардан биронтаси ўзи жавоб бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажара олмай қолса, мажбурият бекор бўлади. Башарти, қарздор мажбуриятни кредиторнинг айбли ҳаракатлари туфайли бажариши мумкин бўлмаса, кредитор ўзининг мажбурият бўйича бажарганларини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас. Б.м.б. тасодифий ҳолатлар туфайли бўлишини бировнинг айби б-н боғлиқ бўлиши ҳолатидан ажратиш керак. Тасодифий ҳолат туфайли Б.м.б. деб мазкур вазиятда қайтариб бўлмайдиган куч, чунончи, сув тошқини, зилзила, ёнғин ... Батафсил »
АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ – акциядорлик жамиятини бошқаришнинг олий органи. ЎзРнинг 1996 й. 26 апр.даги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга биноан, жамият ҳар й. А.у.й.ни (Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия й. тугаганидан кейин кўпи б-н олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, яккабошчилик асосидаги ижроия органи б-н, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи б-н ... Батафсил »
БАЁННОМА ТУЗИШ
БАЁННОМА ТУЗИШ – Б. котиб томонидан суд мажлисининг ўзида ёки алоҳида процессуал ҳаракат амалга оширилганида мажлисдан ташқари тузилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ўзлари иш учун аҳамиятли деб ҳисоблаган ҳолатларни Б.га киритиш тўғрисида илтимосномалар тақдим этишга ҳақлидирлар. Тарафларнинг, учинчи шахсларнинг ўзлари қўйган талаблардан бутунлай ёки қисман воз кечганлиги, қўйилган талабларга иқрорлиги, ишни келишув битими б-н тамомлаш тўғрисидаги аризалари Б.га киритилиб, тегишли бўлишига қараб, тарафларнинг бири ёки иккаласи томонидан имзоланади. Б. суд мажлиси тамом бўлганидан ёки алоҳида процессуал ҳаракат амалга оширилганидан кейин ... Батафсил »
АКЦИЯДОР
АКЦИЯДОР – акциядорлик жамиятлари ташкилий ҳуқуқий шаклидаги хўжалик бирлашмаларининг акцияларида кўрсатилган ва жамият А.лари реестрига киритилган ва унга нисбатан фуқаролик ҳуқуқий битимлар (мерос ёки васиятнома орқали, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя каби шартномалар тузиш орқали) ёки ваколатли давлат органининг қарорига мувофиқ мулк ҳуқуқини қўлга киритган шахслар (жисмоний шахслар, ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахслар ва давлат). Унинг ҳуқуқлари мажбуриятлари ва ҳуқуқий мақоми ФК, 26.04.1996 й. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган. ... Батафсил »