АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ – корхоналарда ходимларни навбатдаги аттестациядан ўтказиш мақсадида иш берувчи буйруғига кўра ташкил этиладиган комиссия. А.к. нинг ваколатлари ва иш кўриш тартиби бу тўғридаги низом б-н белгиланади. Бу низом корхона ва ташкилотларнинг ўзлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Давлат хизматчиларининг айрим тоифаларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом ваколатли давлат органлари чиқарадиган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар б-н тасдиқланади. А.к.га юқори малакали ва обрў–эътиборли ходимлар жалб қилинади. У ерда ходим ҳақидаги қарор оддий кўпчилик овоз б-н қабул қилинади. А.к. иш фаолияти, унинг қонуний ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 27.10.2015
АТТЕСТАЦИЯ
АТТЕСТАЦИЯ – 1). Ходимлар малакасини аниқлаш усулларидан бири. Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибларда иш берувчи томонидан ўтказилади. Давлат хизматчиларининг айрим тоифаларини А.дан ўтказиш Ўзбекистон ҳукумати қарори асосида амалга оширилади ва бу давлат аппаратини ихчамлаштириш ҳамда такомиллаштириш тадбирларининг бир қисми бўлиб саналади. А. ходимлар малакаси, меҳнат самарадорлигини аниқлашга хизмат қилади. А.нинг навбатдан ташқари ўтказилишига белгиланган тартибда йўл қўйилади. А. комиссиясининг ходим малакаси ва иш фаолияти самарадорлиги ҳақида берган салбий хулосаси иш берувчига бундай ходимни қонунда белгиланган асосга кўра (МК нинг ... Батафсил »
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ – экологик ҳолатга салбий таъсир қиладиган м.нинг атроф–муҳитда мавжудлиги. А.т.м.и. табиий ресурсларнинг камайиб боришидан ташқари, экологик тизимларнинг бузилишига ва энергия алмашувининг табиий ҳолатда кечишига жиддий таъсир қилади. А.м.и. табиий моддалар тупроқ, сув, ер ости бойликлари, атмосфера ҳавоси таркибининг физик ва кимёвий ўзгаришига сабаб бўлади. Агарда бундай ўзгариш инсон ҳаётининг фаолияти б-н кечса – антропоген ифлосланиш, унинг иштирокисиз боғлиқ бўлса табиий ифлосланиш дейилади. Атроф табиий муҳитнинг антропоген ифлосланиши умумий ифлосланишнинг 90–97% ни ташкил этади. Табиий модданинг физик ... Батафсил »