Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 28.10.2015

ВОЯГА ЕТГАНЛИК ЁШИ

ВОЯГА ЕТГАНЛИК ЁШИ – қонунда белгиланган ёш бўлиб, фуқаро шу ёшга етгач тўлалигича ҳуқуқий лаёқатли деб саналади. ЎзРда 18 ёш вояга етганлик ёши қилиб белгиланган. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »

БОШҚАРУВ ШАКЛИ

БОШҚАРУВ ШАКЛИ – давлат ҳокимиятини ташкил этиш тартиби. Б.ш. олий ва маҳаллий давлат органларини тузиш усулини ҳамда уларнинг бир-бири ва аҳоли б-н ўзаро муносабатлари тартибини ўз ичига олади. Б.ш. ҳокимият бир шахс томонидан ёки сайлаб қўйиладиган жамоавий орган томонидан амалга оширилишига қараб турлича бўлади. 1) бошқарувнинг монархик шакли, 2) республика шакли. Монархик б.ш.да, амалдаги қонунларга мувофиқ монарх, республика б.ш.да эса сайлаб қўйиладиган давлат органи давлат ҳокимиятини бошқаради. Монархия ва республиканинг ҳар хил турлари мавжуд. Улар давлатларнинг типларига, шунингдек, уларнинг юзага ... Батафсил »

ВОТУМ

ВОТУМ (лотинча votum – хоҳиш, ирода) – сайлов ёки вакиллик муассасасида кўпчилик овоз б-н ифодаланган ёки қабул қилинган фикр ёки қарор. Мас.: сайлов в.и – парламент, президент, маҳаллий вилоят сайлови бўйича сайлов кампанияси натижалари. Парламент амалиётида – ҳукумат ёки айрим вазирнинг сиёсий йўли, муайян тадбири ёки қонун лойиҳасининг (одатда қуйи палата томонидан) маъқулланиши (ишонч в.и) ёки номаъқул деб топилиши (ишончсизлик в.и). Ишонч в.и тўғрисидаги масалани қўйиш ташаббуси б-н ҳукуматнинг ўзи, парламент фракциялари ёки депутатлар гуруҳлари  чиқиши  мумкин. Плюрал в. – ... Батафсил »

ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИ

ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИ – мижознинг воситачига унинг топшириғи бўйича амалга оширилган операцияси ва кўрсатилган хизмати учун илгаридан келишув бўйича тўланадиган ҳақ. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ

ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ – бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбурияти ҳақида шартнома. В.ш. ёзма равишда тузилиши шарт. Воситачи томонидан учинчи шахс б-н тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс б-н бевосита муносабатларга киришган бўлса–да, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади. В.ш. муайян муддатга ёки амал қилиш муддати кўрсатилмаган, қайси ҳудудда бажарилиши кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда, комитент ... Батафсил »

БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР – бошқарув органларининг фаолиятига зарар етказадиган жиноятлар. ЖК 205–229 м.да ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик б-н қараш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш–беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, товламачилик йўли б-н ҳақ беришни талаб қилиш, давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш, жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш, ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш, диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунлар ... Батафсил »

ВОСИТАЧИЛИК НАРХИ

ВОСИТАЧИЛИК НАРХИ – воситачилик савдоси орқали сотилган маҳсулотлар нархи. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВОСИТАЧИЛИК

ВОСИТАЧИЛИК – халқаро муносабатларда вужудга келган ўзаро тортишувларни ҳал қилишнинг усулларидан бири. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »

ВОСИТАЧИ

ВОСИТАЧИ – воситачилик шартномасининг бир тарафи. У шартноманинг иккинчи тарафи ҳисобланган комитентнинг топшириғи бўйича, ўз номидан, комитент ҳисобидан битим тузишни амалга оширади. В. ўз зиммасига олган топшириқни комитентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, воситачилик шартномасида бундай кўрсатмалар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ комитент учун энг фойдали шартлар асосида бажариши лозим. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ – ЎзР Конс.нинг 36-м.га кўра, мерос ҳуқуқи қонун б-н кафолатланади. В.ҳ. ворислик асосида вужудга келиб, унда мерос қолдирувчи ва меросхўр ўртасидаги мерос мол-мулкини ворисга ўтказиш б-н боғлиқ ташкилий–ҳуқуқий муносабатлар ётади. В.ҳ. асосида ўтган мол-мулк янги мулкдорнинг ўз мулки ҳисобланади, бинобарин, унинг юридик режимини янги мулкдор белгилайди. В.ҳ. икки асосда вужудга келади: васиятнома асосида ва қонун бўйича. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёки васиятнома бутун мероснинг тақдирини белгиламаса амалга оширилади. Мерос таркибига мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли ... Батафсил »

Юқорига