Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

БЮДЖЕТ СУБВЕНЦИЯСИ

БЮДЖЕТ СУБВЕНЦИЯСИ – қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти б-н юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти б-н ажратиладиган пул маблағлари. Дотациядан фарқли равишда Б.с. муайян бир тадбирни молиялаштириш учун ажратилади ва ундан мақсадли фойдаланиш тартиби бузилган ҳолда, қайтарилиши лозим. Бир қанча мамлакатларда, мас., АҚШ, Италия, Германия, Японияда Б.с. маҳаллий бошқарув органларига марказдан тасдиқланган, ўз ташаббуси бўйича амалга ошириладиган муайян дастурлар ёки лойиҳаларни молиялаштириш учун берилади. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ГУВОҲНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

ГУВОҲНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ – гувоҳ: сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад этиш; кўрсатувларини ўз қўли б-н ёзиб бериш; сўроқ баённомаси б-н танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоялаш ва суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ва суд ажрими устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир. Гувоҳ суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ... Батафсил »

БЮДЖЕТ СТАТИСТИКАСИ

БЮДЖЕТ СТАТИСТИКАСИ – аҳоли турли ижтимоий гуруҳларининг турмуш даражасини ўрганувчи статистика. Бюджет текширувлари натижасида олинган статистик маълумотларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш б-н шуғулланади. (муал. – Ф.Исаева) Батафсил »

ГУВОҲНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ

ГУВОҲНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ – гувоҳ суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга чақирув қоғози б-н чақирилади. Сўроқ қилиш олдидан гувоҳдан унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти (й., ойи, куни) ва туғилган жойи, яшаш жойи ва иш жойи, мансаби, машғулот тури, маълумоти, оилавий аҳволи, судланганлиги ёки судланмаганлиги аниқланади ҳамда бу маълумотлар жиноят ишидаги ёки гувоҳнинг шахсий ҳужжатларидаги маълумотлар б-н солиштириб кўрилади. Гувоҳ ўзини ким деб таништирган бўлса, айнан ўша шахс эканлигига бошқа йўллар б-н ишонч ҳосил қилиши лозим. Гувоҳнинг шахси аниқлангандан ... Батафсил »

БЮДЖЕТ ССУДАСИ

БЮДЖЕТ ССУДАСИ – юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент–юридик шахсга ёки чет давлатга қайтариш шарти б-н ажратиладиган маблағ. Б.с. кечиктириб бўлмайдиган биринчи навбатдаги тадбирларни молиялаштиришни таъминлаш учун берилади. Улар: а) даромадлар тушумлари б-н харажатларни амалга ошириш ўртасидаги режали вақтинча узилишларини қоплаш учун; б) даромадлар тушумлари б-н харажатларни амалга ошириш ўртасидаги амалдаги вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун; в) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар режали харажатларини мақсадли молиялаштириш схемаларини амалга ошириш учун ажратилади. Ссудалар жойлардаги ҳокимият ижроия органлари раҳбарларининг ... Батафсил »

ГУВОҲЛИК КЎРСАТУВЛАРИ

ГУВОҲЛИК КЎРСАТУВЛАРИ – фактларни тўғри англаш (қабул қила билиш) ва улар тўғрисида кўрсатувлар беришга қобилиятли бўлиш–бўлмаслик ҳар сафар аниқланади. Чунончи вояга етмаган болани гувоҳ сифатида таклиф қилиш масаласи, бундай вояга етмаган шахснинг руҳий ҳолатига қараб ҳал қилинади. Бирон–бир фактни, иш ҳолатини тўғри қабул қилиш, ёдда сақлаш ва бу тўғрида судда тўғри маълумотлар бериш учун гувоҳнинг сезги органлари нормал бўлиши керак. Аммо бу органлардан бирида нуқсон бўлиши, ҳодисани ўзлаштиришга яроқсиз бўлиши, унинг бошқа сезги органлари б-н қабул қилинган фактлар тўғрисида маълумот ... Батафсил »

БЮДЖЕТ ПРОФИЦИТИ

БЮДЖЕТ ПРОФИЦИТИ – муайян даврда бюджет даромадларининг бюджет харажатларидан ортиқ бўлган суммаси. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ГУВОҲЛАНТИРИШ

ГУВОҲЛАНТИРИШ – шахснинг баданини, кийимини кўздан кечириш, тиббий кўрикдан ўтказиш. Г. тергов ҳаракати. Жиноятдан жабрланган, жиноятни содир қилишда гумон қилинган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиб ёки кўздан кечириб гувоҳлантирилади. Шахсларнинг баданида турли излар, белги–аломатлар, кийимида жиноий ҳодисага алоқадор модда қолдиқлари, биологик доғлар ва ҳ.к. изланади. Г. натижаси процессуал ҳужжат бўлган баённомада қайд қилинади. Зарур бўлганда объектлар (кийим, модда қолдиқлари) экспертиза текширувига юборилади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

ГУВОҲ

ГУВОҲ – муайян жиноят, фуқаролик, хўжалик ёки маъмурий иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисида маълумотга эга бўлган ва гувоҳлик бериш учун суд ёхуд тергов органларига чақирилган шахс. Г. қонунда белгиланган тартибда сўроқ қилинади. У ўз она тилида кўрсатувлар беришга, тергов ва судда банд бўлгани учун ишлаб турган жойидан ўртача иш ҳақи олишга, йўлкира ва б. чиқимларни ундириб олишга ҳақли. Г.нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ЖПКнинг 114–121м.да белгиланган. У кўрган–билганларини яширмай, холисона сўзлаб бериши лозим, акс ҳолда ЖК нинг м.га биноан жавобгарликка тортилади. ... Батафсил »

ГУБЕРНАТОР

ГУБЕРНАТОР – қатор давлатларда ҳудудий бирликларда сайланадиган ёки тайинланадиган юқори маъмурий шахс. Қоидага кўра, Г. федерация штатлари ва б. субъектларида ижро этувчи ҳокимиятга бошчилик қилади, аммо ш. бошқармасига ҳам бошчилик қилиши мумкин. Кейинги й.ларда Г. атамаси РФнинг айрим субъектларида маъмурият бошлиқларини ифодалайди. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

Юқорига