Yangi hujjatlar

ГУВОҲ

ГУВОҲ – муайян жиноят, фуқаролик, хўжалик ёки маъмурий иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисида маълумотга эга бўлган ва гувоҳлик бериш учун суд ёхуд тергов органларига чақирилган шахс. Г. қонунда белгиланган тартибда сўроқ қилинади. У ўз она тилида кўрсатувлар беришга, тергов ва судда банд бўлгани учун ишлаб турган жойидан ўртача иш ҳақи олишга, йўлкира ва б. чиқимларни ундириб олишга ҳақли. Г.нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ЖПКнинг 114–121м.да белгиланган. У кўрган–билганларини яширмай, холисона сўзлаб бериши лозим, акс ҳолда ЖК нинг м.га биноан жавобгарликка тортилади. Жисмоний ёки руҳий камчиликлари сабабли воқеаларни англай, хотирлай ва ифодалай олмайдиган шахслар, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчининг вакиллари ҳамда ҳимоячилари шу иш бўйича Г. тариқасида сўроқ. қилиниши мумкин эмас. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига