БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИ – барча корхона, муассаса, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган бюджетга пул ўтказиш ва бюджет маблағларини сарфлашнинг ўрнатилган тартиби. (муал. – Ф.Самиғжонов) Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
ГИПОТЕНАР
ГИПОТЕНАР – қўл кафтида кичик бармоқни ишлатадиган бир гуруҳ мушаклар ҳосил қилган тепалик. Г. кафтнинг бошқа қисмларига қараганда хилма хил папиляр нақшларга бой. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »
БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ
БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ – қонунчилик ҳужжатлари б-н тартибга солинган давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, назорат қилиш, ижроси тўғрисидаги ҳисобот тайёрлаш ва тасдиқлаш жараёни, шунингдек, Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар. Бу фаолият босқичма–босқич амалга оширилади ва ҳар й. такрорланиб туради. Б.ж. босқичларининг давомийлиги бюджет лойиҳасини тайёрлашдан бошлаб бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш жараёнига қадар бўлган муддат уч й.ни ташкил этади. Б.ж.нинг мазмуни мамлакатнинг давлат ва бюджет тузилиши, давлат ҳокимияти органларининг бюджет ҳуқуқлари б-н белгиланади. ... Батафсил »
ГИПОТЕЗА
ГИПОТЕЗА – ҳуқуқ нормасида белгиланадиган қоида қандай шароит ва ҳолатда ким томонидан амалга оширилиши кўрсатилади. Гипотеза ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда диспозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур бўлган муайян аниқ ҳаётий ҳолатлар (воқеа, ҳаракат, ҳолатлар) ўзининг ифодасини топади. (муал. – М.Нажимов) Батафсил »
ГИЛЬЗА
ГИЛЬЗА – патроннинг барча қисмларини бирлаштирувчи қисм. Г. шаклига кўра, цилиндрсимон, бутилкасимон ва конуссимон бўлади. Цилиндрсимон ва конуссимон Г. порох газларининг босими унчалик катта бўлмаган патронларда, бутилкасимон г. эса босими катта бўлган патронларда ишлатилади. Г.ларда қуйидаги асосий қисмлар мавжуд: гильзанинг олди очиқ томонидаги энг четки қисми; ўқни маҳкамлаш учун мўлжалланган, қия қисмига туташиб кетган қисми; қия қисми – г.нинг оғзи ва сирти орасидаги конуссимон сирти; г.нинг туби, ундаги ариқча, пистон уяси, сандони – патрондан патронни ёки отилган г.ни чиқариб олиш ... Батафсил »
БЮДЖЕТ ДОТАЦИЯСИ
БЮДЖЕТ ДОТАЦИЯСИ – ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари б-н даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти б-н ажратиладиган пул маблағлари. (муал. – А.Ли) Батафсил »
ГИЁҲВАНДЛИК ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ЎҒИРЛАШ
ГИЁҲВАНДЛИК ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ЎҒИРЛАШ – гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп м.ни яширин йўл б-н ўзганинг эгалигидан ғайриқонуний равишда текинга эгаллаб олиш. (муал. – У.Мирзаев) Батафсил »
БЮДЖЕТ
БЮДЖЕТ (инглизча – ҳамён, маблағ) – белгиланган муддат (й., квартал) учун ишлаб чиқилган, меъёрлаштирилган ҳамда қонуний равишда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар йиғиндиси. Б. давлат даражасида, шунингдек, вилоят, туман хўжалик субъектлари, оила ёки шахс даражасида тузилиши мумкин. Қандай бўғинда ташкил топишидан қатъи назар, б. уч хил маънода бўлади: иқтисодий маънода – б. жамғармаларини турли бўғинда ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланиш б-н боғлиқ бўлган иқтисодий (пул) муносабатлари тизимини англатади; моддий маъно – давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг ўз олдига қўйган вазифаларини таъминлаш ... Батафсил »
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИНГ ҚОНУНГА ХИЛОФ МУОМАЛАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИНГ ҚОНУНГА ХИЛОФ МУОМАЛАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ – аҳолининг гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилишга берилиши жисмоний, руҳий ва маънавий таназзулга учрашига; мамлакат иқтисоди, фуқаролар турмуши ва мудофаа қобилиятининг таянчи бўлиши керак бўлган одамларнинг шахсий деградациясига; аҳолининг насл қолдириш қобилиятига ва келгуси авлодларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатилишига; жиноятчиликнинг оммавий негизлари яратилишига; виктимлик даражаси юқори бўлган шахсларнинг кўпайишига; қуролли кучларнинг жанговар қобилиятига путур етишига; гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга мойил шахсларни профилактика қилиш, даволаш, уларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш ва б. шунга ... Батафсил »
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАР БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАР БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ – ЎзРнинг 1999 й. 19 авг. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ташиб кириш (кетиш), ҳудуддан ўтказиш, сақлаш, сотиш, тарқатиш, тақсимлаш, сотиб олиш, кўчириш, жўнатиш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, ясаш, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш ҳамда таркибида гиёҳвандлик моддалар бор ўсимликларни етиштириш. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »