Yangi hujjatlar

БЮДЖЕТ

БЮДЖЕТ (инглизча – ҳамён, маблағ) – белгиланган муддат (й., квартал) учун ишлаб чиқилган, меъёрлаштирилган ҳамда қонуний равишда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар йиғиндиси. Б. давлат даражасида, шунингдек, вилоят, туман хўжалик субъектлари, оила ёки шахс даражасида тузилиши мумкин. Қандай бўғинда ташкил топишидан қатъи назар, б. уч хил маънода бўлади: иқтисодий маънода – б. жамғармаларини турли бўғинда ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланиш б-н боғлиқ бўлган иқтисодий (пул) муносабатлари тизимини англатади; моддий маъно – давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг ўз олдига қўйган вазифаларини таъминлаш мақсадида у ёки бу бўғинда ташкил қилинадиган марказлашган пул жамғармаларини англатади; ҳуқуқий маънода б. – тегишли давлат ҳокимиятининг вакиллик органи томонидан тасдиқланган, тегишли ҳудуднинг марказлашган пул жамғармасини ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланишнинг молиявий режаси ҳисобланади. Умуман олганда, б. – бу давлат ҳокимияти органлари функцияларини таъминлаш мақсадида пул маблағларини ташкил этиш ва харажат қилиш шаклидир. Давлат б.и ҳар й. тасдиқланади ва у биринчи январдан ўттиз биринчи дек.га қадар амалда бўлади. (муал. – Ф.Самиғжонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига