Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

БЎНАК

БЎНАК – шартнома ёки битим бўйича бир тараф иккинчи тарафга бажариладиган иш, кўрсатиладиган хизмат учун олдиндан қисман ҳақ тўлаш. Олдиндан бир қисмининг тўланиши шартнома тузилганлигидан далолат беради ва шартнома шартларининг қисман бажарганлигини ҳам билдиради. Айрим шартномаларга олдиндан Б. тўлаб қўйиш қонунда ҳам белгилаб қўйилган бўлиб, бундай шартномаларга маҳсулот етказиб бериш, контрактация ва пудрат мисол бўла олади. Б. шартнома бўйича тўланадиган ҳақ миқдорига қўшилади. Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган Б. олган тараф, Б.ни қайтариб беради. Иккинчи тараф эса Б.дан фойдаланганлик учун ... Батафсил »

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ – алоҳида рўйхатга киритилган ва назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий модда таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Г.в. рўйхатига киритилган Г.в., психотроп моддалар ва прекурсорларгина Г.в. сифатида эътироф этилади. Г.в. – ўз тасирига кўра ёки суиистемол қилинганда аҳолининг соғлиғи учун хавф туғдирувчи “Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида”ги БМТнинг 1961 й. ягона конвенциясининг 1- ва 2-рўйхатларига киритилган тиббий ёки сунъий тайёрланган ҳар қандай Г.в. Энг кенг тарқалган Г.в.га қуйидагилар киради: наша ва ундан ... Батафсил »

БЎЛИНМАЙДИГАН АШЁ

БЎЛИНМАЙДИГАН АШЁ – ФК 88-м.да қуйидагича таъриф берилган: бўлиш натижасида қисмлари дастлабки ашёнинг хоссаларини йўқотадиган, унинг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини ўзгартирадиган ашё бўлинмайдиган ашё ҳисобланади. Мас., чорва моллари, автомобиль ва ш.к. киради. Уларни бўлиш жараёнида мақсадга мувофиқ фойдаланиб бўлмайди. Шунингдек, унинг қиймати ва аҳамиятига таъсир этмай қолмайди. Бир хил ёки бир неча хил предметларнинг мажмуи бўлиб ҳисобланадиган, жисмоний жиҳатдан алоҳида, мустақил, бироқ йиғилганда, мажмуа ҳолида, ягона мақсадга хизмат қилувчи мураккаб ашёлар ҳам бўлинмас ҳисобланади. Мас., компьютер комплекти. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ГИЁҲВАНДЛИК

ГИЁҲВАНДЛИК – эйфорик, тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, ухлатадиган, банги қилувчи ёки қўзғатувчи табиий ва синтетик моддаларга патологик мойил бўлиш. Г. воситани оз–оздан истеъмол қилганда ҳақиқий ҳолатга мос келмайдиган ўзидан–ўзи хурсанд бўлавериш, кўпроқ истеъмол қилганда сулайтириб ҳушини йўқотишгача, гиёҳванлик уйқуси даражасигача олиб келувчи, муттасил равишда истеъмол қилганда доимий дозасини ошириб боришни талаб қиладиган касалликдир. Г. – гиёҳванд воситаларини нотиббий равишда истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган касаллик. Г. турлари асосан қуйидагилар: опий Г.лиги – опиатлар суиистеъмоли натижасида келиб чиқади (морфин, кодеин, тебаин, героин); ... Батафсил »

ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ

ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ – сув оқимини бошқариш, тартибга солиш ва оқим кучидан фойдаланиш мақсадида ўрнатилган технологик ва муҳандислик иншоотлари. Г.и.га тўғонлар (плотиналар); гидроэлектр станцияларнинг бинолари; сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш, сув чиқариш иншоотлари ва тунеллари (сув ўтказиш тунеллари); каналлар; насос станциялари; сув омборлари, дарё, канал ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар; саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар) киради. (муал. – С.Бобоқулов) Батафсил »

БЎЛИНАДИГАН АШЁ

БЎЛИНАДИГАН АШЁ – ФКнинг 88-м.да қуйидагича таъриф берилган: бўлиш натижасида ҳар қайси қисми бутуннинг хоссаларини ўзида сақлаб қоладиган ва шу б-н бирга ўзининг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини йўқотмайдиган ашё бўлинадиган ашё ҳисобланади. Мас., озиқ–овқат маҳсулотлари, ёқилғи, газламалар киради. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАР

ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАР – фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси қўйилган гербли гувоҳномалар. ФҲДЁ органларида гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши ва уларниг сақланиши учун уларнинг мудирлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида эса – уларнинг раислари жавобгар ҳисобланади. Г.г.ларнинг камчилиги, нуқсонлари, йўқолганлиги ва ўғирланганлиги аниқланса, бу ҳақда ЎзР Адлия вазирлигига хабар берилади. Г.г.лар йўқолган ҳар бир ҳолатда адлия бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдор шахсларга нисбатан жиддий чоралар қўлланилиши ... Батафсил »

ГЕРБ БЕЛГИСИ

ГЕРБ БЕЛГИСИ – тижорат ва молия ҳужжатлари. Шартномалар, векселлар, чеклар ва махсус маркалар тузиш учун мўлжалланган махсус бланк. Давлат уларни сотиш орқали герб йиғимини ундиради. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

БУЮРТМАЧИ

БУЮРТМАЧИ – шартнома бўйича ўзига ёки учинчи шахсларга хизмат кўрсатилиш, иш бажарилиши, ашё ёхуд мол-мулк топширилиши тўғрисида топшириқ берган шахс. Буюртма текинга ва ҳақ эвазига бажарилиши мумкин. Буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари юзасидан ФКнинг пудрат тўғрисидаги м.да ўз аксини топган. (муал. – Ф.Маъмуров)   Батафсил »

ГЕРБ

ГЕРБ (немисча – мерос) – бирон-бир мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий ва тарихий характердаги ғоялари мажмуасини ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари, табақавий тафовутларини, шахс, уруғ ва б.нинг шажараларини ифодаловчи алоҳида рамзи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

Юқорига