Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИ ФОҲИШАЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ

ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИ ФОҲИШАЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ – вояга етмаган шахсни ғайрижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилишнинг бир шакли. Аёл жинсидаги шахсни вояга етмаганлигини била туриб, фоҳишалик б-н шуғулланишга жалб қилишдан иборат. (ЖК 131-м., иккинчи қисми “а” банди). (муал. – М.Рустамбоев) Батафсил »

ВОЯГА ЕТМАГАН ОТА-ОНАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВОЯГА ЕТМАГАН ОТА-ОНАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ – вояга етмаган ота-она ўз боласи б-н бирга яшаш ва унинг тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ўзаро никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-она улардан бола туғилганда ҳамда уларнинг оналиги ва (ёки) оталиги белгиланганда ўн олти ёшга тўлишлари б-н ота-оналик ҳуқуқларини мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар. Вояга етмаган ота-она ўн олти ёшга етгунга қадар, болани вояга етмаган ота-она б-н биргаликда тарбиялаш учун болага васий тайинланиши мумкин. Боланинг васийси б-н вояга етмаган ота-она ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар васийлик ва ... Батафсил »

ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ

ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ – оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноят тури. Уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик ташкил этади. ЖК 122-м.га мувофиқ, жарима ёки ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд қамоқ б-н жазоланади. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »

ВОЯГА ЕТГАНЛИК ЁШИ

ВОЯГА ЕТГАНЛИК ЁШИ – қонунда белгиланган ёш бўлиб, фуқаро шу ёшга етгач тўлалигича ҳуқуқий лаёқатли деб саналади. ЎзРда 18 ёш вояга етганлик ёши қилиб белгиланган. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »

БОШҚАРУВ ШАКЛИ

БОШҚАРУВ ШАКЛИ – давлат ҳокимиятини ташкил этиш тартиби. Б.ш. олий ва маҳаллий давлат органларини тузиш усулини ҳамда уларнинг бир-бири ва аҳоли б-н ўзаро муносабатлари тартибини ўз ичига олади. Б.ш. ҳокимият бир шахс томонидан ёки сайлаб қўйиладиган жамоавий орган томонидан амалга оширилишига қараб турлича бўлади. 1) бошқарувнинг монархик шакли, 2) республика шакли. Монархик б.ш.да, амалдаги қонунларга мувофиқ монарх, республика б.ш.да эса сайлаб қўйиладиган давлат органи давлат ҳокимиятини бошқаради. Монархия ва республиканинг ҳар хил турлари мавжуд. Улар давлатларнинг типларига, шунингдек, уларнинг юзага ... Батафсил »

ВОТУМ

ВОТУМ (лотинча votum – хоҳиш, ирода) – сайлов ёки вакиллик муассасасида кўпчилик овоз б-н ифодаланган ёки қабул қилинган фикр ёки қарор. Мас.: сайлов в.и – парламент, президент, маҳаллий вилоят сайлови бўйича сайлов кампанияси натижалари. Парламент амалиётида – ҳукумат ёки айрим вазирнинг сиёсий йўли, муайян тадбири ёки қонун лойиҳасининг (одатда қуйи палата томонидан) маъқулланиши (ишонч в.и) ёки номаъқул деб топилиши (ишончсизлик в.и). Ишонч в.и тўғрисидаги масалани қўйиш ташаббуси б-н ҳукуматнинг ўзи, парламент фракциялари ёки депутатлар гуруҳлари  чиқиши  мумкин. Плюрал в. – ... Батафсил »

ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИ

ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИ – мижознинг воситачига унинг топшириғи бўйича амалга оширилган операцияси ва кўрсатилган хизмати учун илгаридан келишув бўйича тўланадиган ҳақ. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ

ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ – бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбурияти ҳақида шартнома. В.ш. ёзма равишда тузилиши шарт. Воситачи томонидан учинчи шахс б-н тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс б-н бевосита муносабатларга киришган бўлса–да, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади. В.ш. муайян муддатга ёки амал қилиш муддати кўрсатилмаган, қайси ҳудудда бажарилиши кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда, комитент ... Батафсил »

БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР – бошқарув органларининг фаолиятига зарар етказадиган жиноятлар. ЖК 205–229 м.да ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик б-н қараш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш–беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, товламачилик йўли б-н ҳақ беришни талаб қилиш, давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш, жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш, ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш, диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунлар ... Батафсил »

ВОСИТАЧИЛИК НАРХИ

ВОСИТАЧИЛИК НАРХИ – воситачилик савдоси орқали сотилган маҳсулотлар нархи. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

Юқорига