Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

ВИКТИМИЗАЦИЯ

ВИКТИМИЗАЦИЯ – шахснинг жиноят қурбонига айланиш жараёни, шунингдек, ушбу жараённинг ягона ва оммавий тартибдаги натижаси. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ВИЗА

ВИЗА (французча – кўздан кечирилган) – турли давлат фуқароларининг бошқа бирон-бир давлатга кириши, ундан чиқиши, қисқа муддат яшаши ёки давлат ҳудудидан ўтиши учун ҳукумат маъсул органлари томонидан фуқаро паспортига қўйиладиган махсус расмий рухсат белгиси. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ВЕТО

ВЕТО (лотинча veto – ман этаман) – 1) кенг маънода ваколатли шахс ёки орган томонидан у ёки бу қарорга нисбатан ёзма ва оғзаки шаклда қўйиладиган таъқиқ. 2) бир орган томонидан бошқасининг қарорига мутлоқ ёки шартли–чекланган таъқиқнинг қўйилиши. Замонавий давлатларда қандайдир бир органнинг қарорини тўхтатиб қўядиган ёки кучга киришига йўл қўймайдиган ҳаракат. Давлат бошлиғига парламент қабул қилган қонунларга В. қўйиш (қарорларни тақиқлаш) ҳуқуқининг берилиши алоҳида аҳамият касб этади. В.нинг мутлоқ (ёки резолютив), бунда давлат бошлиғи парламент қабул қилган қонунни узил–кесил қайтариш ... Батафсил »

ВЕСТМИНСТЕР МОДЕЛИ

ВЕСТМИНСТЕР МОДЕЛИ – конс. ҳуқуқ фанида бошқарувни парламент тизимининг кенг тарқалган номларидан бири (қ. Парламентаризм). Атама Англия парламенти қароргоҳининг номи (Вестминстер аббатлиги)дан келиб чиққан. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ВЕРДИКТ

ВЕРДИКТ (лотинча vеrе diktum – ҳақ гап айтиш) – айрим хорижий мамлакатларда қасамёд этган маслаҳатчилар (присяжнийлар)нинг судланувчи айбдор ёки айбдор эмаслиги, шунингдек, айбдор бўлса, унга шафқат қилиш–қилмаслик тўғрисидаги хулосаси. Қасамёд этувчилар В.ни 6, 9 ёки 12 кишилик ҳайъатда чиқаради. Ҳайъат якдил қарорга эришмаган тақдирда, баъзи мамлакатларда мутлоқ кўпчиликнинг фикри инобатга олинади. (муал. – Ғ.Абдумажидов) Батафсил »

БОШ ПОЛИС БЎЙИЧА СУҒУРТАЛАШ

БОШ ПОЛИС БЎЙИЧА СУҒУРТАЛАШ – бир турдаги мол-мулк (товарлар, юклар ва ҳ.) турли туркумларини муайян муддат давомида бир хилдаги шартларда мунтазам суғурталаш. Б.п.б.с. суғурта қилдирувчининг суғурталовчи б-н келишувига биноан битта суғурта шартномаси – бош полис асосида амалга оширилиши мумкин. Суғурта қилдирувчи бош полиснинг таъсир доирасида бўладиган мол-мулкнинг ҳар бир туркуми тўғрисида суғурталовчига бундай полисда шартлашилган маълумотларни, унда назарда тутилган муддатда, агар муддат назарда тутилмаган бўлса – дарҳол хабар қилиши шарт. Бундай маълумотларни олиш пайтигача суғурталовчи тўлаши лозим бўлган зарар кўриш ... Батафсил »

ВЕКСЕЛЬ ҲИСОБИ

ВЕКСЕЛЬ ҲИСОБИ – банк ёки ихтисослаштирилган кредит муассасаларининг векселларини муддати ўтмасдан сотиб олиш. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВЕКСЕЛЬ ЭГАСИ

ВЕКСЕЛЬ ЭГАСИ – векселда кўрсатилган пулни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс. Векселда кўрсатилган пул олувчи шахс биринчи эгаси ҳисобланади. В.э. векселга ноқонуний эга бўлса ёки эга бўлаётганда қўпол эҳтиётсизлик қилса векселнинг олдинги эгасига қайтариши шарт. Векселларнинг бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши ўтказма ёзув индоссамент (вексель бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказилганлигини тасдиқловчи қимматли қоғоз) ёрдамида амалга оширилади. (муал. – И.Зокиров Батафсил »

ВЕКСЕЛЬ САНА

ВЕКСЕЛЬ САНА – тўлов муддати у берилганидан кейин муайян вақт ўтгач келадиган вексель. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ВЕКСЕЛЬ БЎЙИЧА ДОМИЦИЛЬ

ВЕКСЕЛЬ БЎЙИЧА ДОМИЦИЛЬ – вексель эгасининг турар жойидан бошқа ерда жойлашган тўлов жойи кўрсатилган вексель бўйича тўлов жойи. (муал. – А.Ли) Батафсил »

Юқорига