Yangi hujjatlar

БОШ ПОЛИС БЎЙИЧА СУҒУРТАЛАШ

БОШ ПОЛИС БЎЙИЧА СУҒУРТАЛАШ – бир турдаги мол-мулк (товарлар, юклар ва ҳ.) турли туркумларини муайян муддат давомида бир хилдаги шартларда мунтазам суғурталаш. Б.п.б.с. суғурта қилдирувчининг суғурталовчи б-н келишувига биноан битта суғурта шартномаси – бош полис асосида амалга оширилиши мумкин. Суғурта қилдирувчи бош полиснинг таъсир доирасида бўладиган мол-мулкнинг ҳар бир туркуми тўғрисида суғурталовчига бундай полисда шартлашилган маълумотларни, унда назарда тутилган муддатда, агар муддат назарда тутилмаган бўлса – дарҳол хабар қилиши шарт. Бундай маълумотларни олиш пайтигача суғурталовчи тўлаши лозим бўлган зарар кўриш эҳтимоли ўтиб кетган бўлса ҳам, суғурта қилдирувчи бу мажбуриятдан озод бўлмайди. Суғурта қилдирувчининг талабига биноан суғурталовчи бош полиснинг таъсир доирасида бўладиган мол-мулкнинг алоҳида туркумлари бўйича суғурта полисларини бериши шарт. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига