БОЖХОНА ҲУЖЖАТЛАРИ – божхона муассасаларининг мансабдор шахслари томонидан тегишли тартибда тузилган, тасдиқланган ва берилган ҳужжатлар, товар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан олиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ташкилот ва муассасаларнинг расмий ҳужжатлари: олиб кириш ва олиб чиқишга ижозатнома ва ҳ.к.. Улар қаторига товарларни транзит қилишда юборилган жойдаги божхона органига топширилиши керак бўлган товарларга тегишли ҳужжатлар ҳам киритилади. (муал. – А.Ли) Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
ВАЛЮТА ҲИСОБИ
ВАЛЮТА ҲИСОБИ – банкнинг актив ва пассив баланс ҳисоби. У чет эл валютасидаги қолдиқлар, тушумлар ҳамда тўловлар, шунингдек, олинган ва тақдим этилган кредитлар бўйича юзага келган қарзлардан иборат. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ВАЛЮТА ПАРИТЕТИ
ВАЛЮТА ПАРИТЕТИ – давлат қонуни ва ҳукуматлараро келишув асосида валюта қийматларининг курси. Белгиланган тартибда ўрнатилган икки валюта ўртасидаги муносабат ёки нисбат бўлиб, валюта курсининг асоси ҳисобланади. 1976–78 й.ларда валюта паритети тушунчаси олтин паритети тушунчаси б-н бир хил маънода ишлатилган. (муал. – А.Ли) Батафсил »
БОЖХОНА ҲУДУДИ
БОЖХОНА ҲУДУДИ – давлатнинг божхона ҳуқуқи тўлиқ амал қиладиган ҳудуд. Одатда давлатнинг божхона ҳудуди унинг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари, улар устидаги фазони ўз ичига олувчи миллий ҳудудга мос тушади. Бироқ, миллий ҳудуднинг белгиланган қисмлари истисно қилиниши мумкин, мас.: эркин зоналар ёки қирғоқ чизиғи б-н денгиздаги давлат чегараси орасидаги сувлар. Миллий ҳудуднинг истисно қилинган қисмлари «божхона энклавлари» деб юритилади. Халқаро битимлар б-н давлатнинг б.ҳ. бошқа давлатнинг божхона энклавини ўз ичига олиши мумкин. (муал. – А.Ли) Батафсил »
ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ
ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ – валюта бойликларига нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқининг ўтиши б-н боғлиқ операциялар, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда чет эл валютасидан, шунингдек, ЎзР.нинг пул бирлигидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш б-н боғлиқ операциялар; валюта бойликларини хориждан ЎзРга олиб кириш ва жўнатиш ҳамда ЎзРдан хорижга олиб чиқиш ва жўнатиш; халқаро кўламда пул ўтказиш ишларини амалга ошириш. В.о. жорий операцияларга ва капиталнинг ҳаракати б-н боғлиқ бўлган операцияларга бўлинади. Жорий В.о.га: молларни экспорт ва импорт қилиш, валюта бойликларининг олди–сотдиси бўйича ҳисоб-китобларни амалга ... Батафсил »
ВАЛЮТА НАЗОРАТИ
ВАЛЮТА НАЗОРАТИ – валюта операцияларини амалга оширишда валюта қонунчилигига риоя этилишини таъминлашга қаратилган ташкилий–ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими. В.н.нинг асосий йўналишлари қуйидагиларни текширишдан иборат: амалга оширилаётган валюта операцияларининг амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги ҳамда уларни амалга ошириш учун зарур бўлган лицензиялар ва рухсатномаларнинг мавжудлиги. (муал. – А.Ли) Батафсил »
БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ
БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ – муайян давлатнинг божхона ҳудудини чекловчи шартли чизиқ: “Божхона чегараси – ЎзР божхона ҳудудининг чегараси”, б.ч. – ЎзР божхона қонунлари амал қиладиган макон чегараси. Б.ч. қўшни мамлакатларнинг божхона ҳудудини ажратиб туради, Ўзбекистоннинг божхона суверенитети амал қиладиган ҳудудни белгилаб беради. Божхона ҳуқуқида ташқи ва ички б.ч. тушунчалари фарқланади. Б.ч. сарҳадлари, шунингдек, эркин божхона зоналари ва эркин омборларнинг ҳудудлари ЎзРнинг б.ч. ҳисобланади. Ташқи б.ч. – қўшни давлатларнинг божхона ҳудудини ажратиб туради. Бу чегара одатда давлатнинг чегарасига мос келади (божхона анклавлари, ... Батафсил »
ВАЛЮТА ДЕМПИНГИ
ВАЛЮТА ДЕМПИНГИ – миллий валюта курсининг мамлакат ичида камайган харид қобилиятига қараганда кўпроқ пасайиши оқибатида юзага келадиган демпинг. (муал. – А.Ли) Батафсил »
БОЖХОНА ХИЗМАТИ
БОЖХОНА ХИЗМАТИ – божхона органларида амалга ошириладиган давлат хизматининг таркибий қисми. Божхона хизмати органлари ЎзРнинг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилади. ЎзР Давлат божхона қўмитаси, Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир. Божхона органлари ўз фаолиятида ЎзР Конс.га, ЎзРнинг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига амал қиладилар. Божхона органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини давлат ҳокимияти маҳаллий органларидан мустақил тарзда амалга оширадилар. Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида ... Батафсил »
ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИ
ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИ – чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин ва ш.к. Чет эл валютаси муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгилари, шунингдек, ҳисобварақларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ҳамда халқаро пул ёки ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлардир. Чет эл ... Батафсил »