Yangi hujjatlar

БОЖХОНА ХИЗМАТИ

БОЖХОНА ХИЗМАТИ – божхона органларида амалга ошириладиган давлат хизматининг таркибий қисми. Божхона хизмати органлари ЎзРнинг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилади. ЎзР Давлат божхона қўмитаси, Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир. Божхона органлари ўз фаолиятида ЎзР Конс.га, ЎзРнинг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига амал қиладилар. Божхона органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини давлат ҳокимияти маҳаллий органларидан мустақил тарзда амалга оширадилар. Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт. Б.х.нинг алоҳида масалалари бўйича махсус ҳужжатлар қабул қилинган. Божхона органларининг мансабдор шахсларига божхона органларида штат лавозимини эгаллаб турган ёки божхона органлари кадрларида турган махсус унвон берилган шахслар киради. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига