БОЖХОНА СИЁСАТИ – божхона тизими орқали амалга ошириладиган ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги чоралар ва йўналишлар мажмуи. Б.с. давлат органларининг муайян иқтисодий, ижтимоий, молиявий ва савдо–сиёсий мақсадларга эришиш учун божлар ва йиғимлар тўплаш ҳамда божхона процедуралари ва б. воситаларини қўллаш фаолиятини ўз ичига олади. Б.с.ни амалга оширишнинг асосий воситалари қуйидагилардан иборат: божхона йўли б-н тартибга солишнинг иқтисодий воситалари тизими, божхона иттифоқларида эркин савдо зоналарида ва божхона конвенцияларида (битимларида) иштирок этиш; юкларни чегара орқали ўтказишнинг белгиланган тартиби (режими); божхона назорати б-н шуғулланувчи ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
ВАКИЛЛИК ҲОКИМИЯТИ
ВАКИЛЛИК ҲОКИМИЯТИ – халқ ёки унинг муайян қисми томонидан бирор коллегиал муассаса (парламент, муниципал кенгаш)га, қатъий белгиланган муддатга сайланган вакилларнинг ҳокимият органи. В.ҳ. вазифавий ҳокимият моҳиятини ва уни амалга ошириш усулини ифодалайди. Ҳар қандай В.ҳ. қонун чиқарувчилик ваколатини ўз ичига олмайди (мас., муниципал кенгаш вакиллик ҳокимиятини амалга оширувчилар қонун чиқара олмайди) ва аксинча, ҳар қандай қонун чиқарувчи ҳокимият В.ҳ. ҳисобланади.(мас., мутлоқ монархнинг қонунчилик ҳокимияти). Бундан ташқари, В.ҳ. қонун ижодкорлиги б-н бирга назорат, баъзида йўл–йўриқ бериш ва б. ваколатларни ҳам ўз ... Батафсил »
ВАКИЛЛИК НОРМАСИ
ВАКИЛЛИК НОРМАСИ – конституциявий ҳуқуқда бир депутат ифодалайдиган аҳоли ёки сайловчилар сони. Умумий қоидага кўра В.н. битта вакиллик органи (ёки унинг палатаси) сайловларида бир хил бўлиши керак. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
БОЖХОНА РЕЖИМИ
БОЖХОНА РЕЖИМИ – ЎзРнинг божхона чегараси орқали божхона мақсадларида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг мақомини белгиловчи қоидалар мажмуи. Божхона орқали тартибга солиш мақсадида ЎзР БК (16-м.)да товарлар ва транспорт воситаларининг қуйидаги б.р. белгиланган: 1) эркин муомала учун чиқариш (импорт); 2) реимпорт; 3) экспорт; 4) реэкспорт; 5) транзит; 6) вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш); 7) вақтинчалик сақлаш; 8) божхона омбори; 9) эркин божхона зонаси; 10) бўш омбор; 11) божсиз савдо қиладиган дўкон; 12) божхона ҳудудида қайта ишлаш; 13) божхона назоратида ... Батафсил »
ВАКИЛЛИК
ВАКИЛЛИК – бир шахснинг бошқа шахс номидан юридик ҳаракатларни бошқалар б-н ўзаро муносабатларда, шу жумладан, судда амалга ошириши. В. тузган битими уларга нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. В. ишончнома, қонун, суд қарори ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган бўлиши керак. Муомала лаёқатига эга вояга етган ҳар қандай шахс фуқароларга ва юридик шахсларга В. қилиши мумкин. Юридик шахс фақат ўз уставида кўзда тутилган ҳоллардагина ёки фаолият характерига мувофиқ бўлгандагина фуқаролар ёки юридик шахсларнинг вакили ... Батафсил »
БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ
БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ – товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш мақсадида божхона органларининг мансабдор шахслари амалга оширадиган операциялар мажмуи. Б.р. божхона органи фаолият кўрсатадиган зонадаги шу мақсад учун ажратилган, товарларни жўнатувчи ёки олувчи ёхуд уларнинг таркибий бўлинмаси жойлашган ерларда амалга оширилади. Манфаатдор шахснинг ёзма илтимосномасига биноан унинг ҳисобидан ва божхона органининг розилиги б-н б.р. бошқа жойларда ва божхона органининг иш вақтидан ташқари пайтда ҳам амалга оширилиши мумкин. Божхона органлари жойлашган ерларда эмас, бевосита ўз ҳудудларида ёки биноларида б.р.ни ўтказишдан ... Батафсил »
ВАКИЛЛАР ПАЛАТАСИ
ВАКИЛЛАР ПАЛАТАСИ – Австралия, Бельгия, Колумбия, АҚШ, Филиппин, Ямайка, Япония ва айрим бошқа мамлакатларда парламент қуйи палатасининг номи. Мальта, Янги Зеландия ва Парагвайда – бир палатали парламентнинг номи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
ВАКИЛ
ВАКИЛ – 1) Жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат органларида ҳимоя этувчи шахс, шунингдек, шахснинг номидан фаолият юритишга ваколатли бўлган жамоат бирлашмаси ёки давлат органи. Барча ҳаракатларни амалга оширишда вакил шахсан ўзи ёки ваколат берувчи шахс б-н биргаликда иштирок этиши мумкин. Вакилнинг ишда иштирок этишига асос бўлиб унинг ваколат берувчи шахс б-н тузган топшириқ шартномаси ҳисобланади. Юридик шахснинг вакили сифатида унинг раҳбари ёки штатдаги ходимлари ва адвокатлар қатнашиши мумкин. Бунда уларга раҳбар томонидан ишонч қоғози берилади. (муал. ... Батафсил »
ВАЗИФАНИ ЎТАШ
ВАЗИФАНИ ЎТАШ – вақтинча йўқ ходимнинг (касаллиги, хизмат сафаридаги, малака ошириш учун юборилган ва б.) хизмат вазифаларини бошқа ходим зиммасига юклатилиши. В.ў. ишлаб чиқариш зарурати туғилганида иш берувчининг буйруғи (фармойиши) асосида бошқа ходимга юклатилади ва ўзининг асосий меҳнат бурчларидан озод қилинади. Вақтинча бўш турган (вакант) лавозимини ўташ вақтинча йўқ ходим вазифаларини вақтинча бажариб туришидан фарқланмоғи лозим. Вақтинча йўқ ходим вазифасини ўтаётган ходимга амалдаги қонун ҳужжатларига биноан иш ҳақи тўланади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
БОЖХОНА ПУНКТИ
БОЖХОНА ПУНКТИ – божхона вазифаларини бажаришга ваколатли бино ва б. майдонларга эга бўлган божхона маъмурий бирлиги. ЎзРда божхона органларининг тузилиш бирлиги сифатида мавжуд эмас. (муал. – А.Ли) Батафсил »