Yangi hujjatlar

БОЖХОНА РЕЖИМИ

БОЖХОНА РЕЖИМИ – ЎзРнинг божхона чегараси орқали божхона мақсадларида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг мақомини белгиловчи қоидалар мажмуи. Божхона орқали тартибга солиш мақсадида ЎзР БК (16-м.)да товарлар ва транспорт воситаларининг қуйидаги б.р. белгиланган: 1) эркин муомала учун чиқариш (импорт); 2) реимпорт; 3) экспорт; 4) реэкспорт; 5) транзит; 6) вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш); 7) вақтинчалик сақлаш; 8) божхона омбори; 9) эркин божхона зонаси; 10) бўш омбор; 11) божсиз савдо қиладиган дўкон; 12) божхона ҳудудида қайта ишлаш; 13) божхона назоратида қайта ишлаш; 14) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш; 15) йўқ қилиш; 16) давлат фойдасига воз кечиш. Шахс, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истаган вақтида исталган б.р.ни танлашга ёки уни – товар ва транспорт воситасининг хусусияти, миқдори, қаерда тайёрлангани ёки нимага мўлжалланганидан қатъи назар, алмаштиришга ҳақлидир. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига