БОЖХОНА КИРИМЛАРИ – божхона ҳаракатлари учун давлат бюджетининг киримлар бўлимига тушадиган маблағ. (муал. – А.Ли) Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МАЖБУРИЯТИ
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МАЖБУРИЯТИ – ҳар қандай ташкилотлар ва фуқаролар талаб қилинаётган ашёни суд ажримида кўрсатилган муддатда судга тақдим этишлари шарт. Улар талаб қилинаётган ашёни тақдим этиш ёки суд белгилаган муддатда келтириш имконига эга бўлмасалар, бу ҳақда судга маълум қилиб, сабабини кўрсатишлари шарт. Судга маълум қилинмаган тақдирда, шунингдек, суднинг ашёни тақдим этиш тўғрисидаги талаби узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда айбдор бўлган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ва фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин. Ўз навбатида жарима ... Батафсил »
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ҚАЙТАРИБ БЕРИШ
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ҚАЙТАРИБ БЕРИШ – ашёвий далиллар суднинг ажримига биноан ишга қўшиб қўйилади ва ишда сақланади ёки алоҳида рўйхат қилиниб, суднинг ашёвий далиллар сақланадиган хонасига топширилади. Судга келтириб бўлмайдиган ашёлар ўз жойида сақланади. Улар батафсил таърифланиши, сурғучланган, зарур ҳолларда эса фото ёки видео суратга ҳам олинган бўлиши лозим. (муал. – Г.Тўлаганова) Батафсил »
АШЁВИЙ ДАЛИЛ
АШЁВИЙ ДАЛИЛ – жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишни тўғри юритиш учун аҳамиятли бўлган ашёлар. Амалиётда “тилсиз гувоҳлар” деб ҳам юритилади. Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш учун зарур бўлган моддий белгиларга, шунингдек, иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай хусусий белгиларга эга бўлган нарса А.д. ҳисобланади (ЖПК, 203-м.). А.д – ўз хусусиятларига кўра қуйидагича тавсифланади: 1) жиноят объекти бўлган А.д.; 2) жиноят қуроли бўлган ... Батафсил »
БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ
БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ – товарлар ва транспорт воситаларини, шу жумладан, кузатувчисиз багажда, халқаро почта жўнатмалари ва юкларда олиб ўтилаётган нотижорат мақсадларидаги товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун; товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун; товарлар ва транспорт воситаларини божхона органлари эгалигидаги божхона омборлари ва вақтинча сақлаш омборларида сақлаганлик учун; товарларни божхона кузатувига олганлик учун ундириладиган бож тўлови. (муал. – А.Ли) Батафсил »
АШЁ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ (маъмурий ҳуқуқда)
АШЁ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ (маъмурий ҳуқуқда) – маъмурий мажбурловнинг алоҳида тури ҳисобланган олдини олиш чораси ҳисобланади. Ушбу чорани қўллаш тартиби бир неча қонун ҳужжатлари б-н белгиланган. Жумладан, МЖКнинг 290-м.га мувофиқ ҳуқуқбузарларни ушлаш, шахсий кўрикдан ўтказиш ёки ашёларини кўздан кечириш вақтида аниқланган ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлмиш ашё ва ҳужжатлар тегишли ваколатли органларнинг мансабдор шахслари томонидан олиб қўйилади. Олиб қўйилган ашё ва ҳужжатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилгунга қадар, шундай ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш ... Батафсил »
БОЖХОНА ИШИ
БОЖХОНА ИШИ – божхона органларининг божхона сиёсатини амалга ошириш юзасидан, божхона чегараси орқали олиб ўтишни назорат қилишда, шу жумладан, бундай олиб ўтиш б-н боғлиқ валюта назоратида, ЎзР манфаатларини амалда кафолатлаш бўйича; ЎзР бозорини ҳимоя қилиш, иқтисодий тараққиётни, экспортни рағбатлантириш, инфляцияга қарши курашиш, хорижий сармояларни жалб қилиш ва амалдаги ЎзР қонунчилигида белгилаб берилган мақсадларга эришиш ҳамда савдо сиёсати масалаларини ҳал қилиш юзасидан божхона сиёсати мақсадларини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ қилиши бўйича тадбирлар мажмуидир. Б.и. ЎзРнинг божхона чегараси ... Батафсил »
БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ
БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ – божхона назоратини амалга ошириш учун зарур маълумотлар тўғрисидаги ёзма ёки оғзаки баёнот. Б.д. ЎзР Давлат божхона қўмитаси белгилаган муддатларда берилади. Б.д. жисмоний шахслар божхона чегараси орқали товарларни тижорат мақсадини кўзламаган ҳолда, қўл юки орқали ва кузатиб бориладиган юк (багаж)ни ўтказган пайтда товарларни тақдим этиш б-н бир вақтда берилади. Товарлар учун божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётган божхона органига декларация топширилади. Товарлар ташийдиган транспорт воситалари товарлар б-н бир вақтда декларацияланади. Юксиз транспорт воситалари ва йўловчилар ташиётган транспорт воситалари ЎзРнинг божхона чегарасини ... Батафсил »
БОЖХОНА ГАРОВ ХАТИ
БОЖХОНА ГАРОВ ХАТИ – юк эгаси бож тўлагунча юкларнинг гаровга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат. (муал. – А.Ли) Батафсил »
АШЁ
АШЁ – фуқаролик ҳуқуқларининг объектларидан бири, А. муайян моддий қийматга эга бўлган ҳамда иқтисодий муносабатнинг предмети бўла оладиган нарсалар. Ашёлар халқ фаровонлиги учун, республика фуқароларининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилади. Фуқаролик ҳуқуқида ашёлар жонли ашёлар ҳам, мас., уй ҳайвонлари, жонсиз ашёлар, уй–жойлар, ишлаб чиқариш қуроллари, асбоб–ускуналар, кийим–кечаклар ва б. нарсалар инсонларнинг яшаши учун муҳим аҳамиятга эгадир. А.ларнинг жамиятдаги тайинланишларига қараб, уларнинг ҳар қайсиси учун турлича ҳуқуқий қоида, мас., ердан фойдаланиш қоидаси, корхоналардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш каби ... Батафсил »