Yangi hujjatlar

АШЁ

АШЁ – фуқаролик ҳуқуқларининг объектларидан бири, А. муайян моддий қийматга эга бўлган ҳамда иқтисодий муносабатнинг предмети бўла оладиган нарсалар. Ашёлар халқ фаровонлиги учун, республика фуқароларининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилади. Фуқаролик ҳуқуқида ашёлар жонли ашёлар ҳам, мас., уй ҳайвонлари, жонсиз ашёлар, уй–жойлар, ишлаб чиқариш қуроллари, асбоб–ускуналар, кийим–кечаклар ва б. нарсалар инсонларнинг яшаши учун муҳим аҳамиятга эгадир. А.ларнинг жамиятдаги тайинланишларига қараб, уларнинг ҳар қайсиси учун турлича ҳуқуқий қоида, мас., ердан фойдаланиш қоидаси, корхоналардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш каби қоидалар белгиланади.

Фуқаролик ҳуқуқида А.лар ўзларининг иқтисодий тайинланишларига, шунингдек, ҳуқуқ нормаларида акс эттирилган жисмий ва б. хусусиятларга қараб бир неча турга бўлинади. А.ларнинг муайян хусусиятлари юзасидан ҳам махсус қоидалар белгиланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилган А. ларга нисбатан мулк ҳуқуқи ҳар доим давлатга тегишли бўлади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига