БОЖХОНА ВАКИЛИ – божхонанинг экспорт учун маҳсулот етказиб берувчи ёки уни импорт бўйича олувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда транспорт воситалари, товарлар ва б. мулкларнинг ўша корхоналарнинг ўзида бевосита назорат қилишини ташкил этувчи шахс. (муал. – А.Ли) Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
АХЛОҚ ТУЗАТИШ КОЛОНИЯЛАРИ
АХЛОҚ ТУЗАТИШ КОЛОНИЯЛАРИ – ахлоқ тузатиш муассасаларининг бир тури. ЖКга биноан вояга етмаган маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ахлоқ тузатиш колонияларида ўтайдилар. Улар манзил, махсус тартибли колониялардан иборат. Манзил–колонияларда мазкур муассасага эҳтиётсизлик б-н содир этган жинояти учун суд ҳукмига биноан юборилган, шунингдек, умумий, қаттиқ тартибли ҳамда тарбия колонияларида суднинг ажрими асосида ўтказилган вояга етган маҳкумлар жазони ўтайдилар. Умумий тартибли колонияларда биринчи марта судланган, қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этганлиги учун маҳкум этилганлар; суд томонидан манзил–колонияларида интизомий жазо ... Батафсил »
БОЖХОНА БРОКЕРИ (ВОСИТАЧИСИ)
БОЖХОНА БРОКЕРИ (ВОСИТАЧИСИ) – ўзини вакил қилган шахс ҳисобидан ва унинг топшириғига биноан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни ўз номидан ўтказувчи ҳамда божхона иши соҳасида бошқа воситачилик вазифаларини бажарувчи ЎзРнинг юридик шахси. Б.б. б-н уни вакил қилган шахснинг ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади. Б.б.нинг божхона органлари олдидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари уни вакил қилган шахс б-н тузилган шартномада чеклаб қўйилиши мумкин эмас. Юридик шахс Б.б. сифатида фаолият олиб бориш учун: ходимлар штатида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга эга бўлиши; божхона тўловларини тўлаётган, ... Батафсил »
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ЎТАШ МУДДАТИНИ ҲИСОБЛАШ
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ЎТАШ МУДДАТИНИ ҲИСОБЛАШ – ахлоқ тузатиш ишлари жазони ўташ муддатини маҳкум ишлаган ва иш ҳақидан давлат фойдасига пул суммаси чегириб қолинган кунлар, ойлар ва й.лар б-н ҳисобланади. Ахлоқ тузатиш ишлари муддатига маҳкум ишламаган, аммо қонунга мувофиқ унинг иш ҳақи сақланиб турган ва маҳкум ишсиз деб топилган вақтлар ҳам қўшиб ҳисобланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
БОЖХОНА БАҲОСИ
БОЖХОНА БАҲОСИ – олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолашнинг асосий усули. ЎзРнинг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг б.б. – олиб кирилаётган товар учун ЎзР божхона чегарасидан ўтиш вақтида амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган баҳодан иборат, бундан: божхона қийматини эълон қилиш вақтида декларант фойдаланган маълумотлар, ҳужжатлар ва қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар мустасно; товарларнинг сотилиши ёки нархи баҳоланаётган товарларнинг б.б. аниқлаб бўлмайдиган ҳолга олиб келган, харидор товарни кейинчалик қайта сотиши, тасарруф этиши ёки ундан фойдаланишидан келган тушумнинг бирон–бир ... Батафсил »
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ – жиноий жазо тури. Маҳкумни ахлоқан тузатиш – унда қонунга итоаткор хулқ–атворни, инсон, жамият ва меҳнатга, турмуш қоидалари ҳамда анъаналарига ҳурматни шакллантиришдан иборат. А.т.и. иш ҳақининг 10% дан 30% гача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шахсни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат. А.т.и. фақат асосий жазо сифатида 6 ойдан 3 й.гача, жиноят содир этиш пайтида 18 ёшга тўлмаганларга нисбатан эса бир ойдан бир й.гача муддатга тайинланади. Бу жазо ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир қилган шахсларга ... Батафсил »
АХБОРОТЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ
АХБОРОТЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ – ахборотлаштириш – юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий–иқтисодий ва илмий–техникавий жараёни. А.қ.б. – ахборот тармоғидан рухсатсиз фойдаланишда; фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ҳимоя чораларини кўрмасликда; ахборотлар тармоғидан қонунга хилоф равишда ахборотлар олишда; ахборотлаштириш тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ундаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, йўқотиш, олиб ташлаш ёки йўқ қилиб юборишда ифодаланади. МЖКга мувофиқ ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган (155-м.). ... Батафсил »
БОЖ УНДИРИШ
БОЖ УНДИРИШ – давлат божи суд муассасаларига бериладиган даъво аризаларидан, органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)лари устидан берилган шикоятлар, алоҳида тартибда кўриладиган ишлар бўйича аризалар, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан кассация тартибида шикоятлар ва назорат тартибида протестлар келтириш тўғрисида аризалар берганлик учун, шунингдек, суд муассасалари томонидан қоғозлар ва ҳужжатларнинг нусхалари берилганлиги учун олинади. Давлат божининг миқдори ва унинг тўланиш тартиби “Давлат божи тўғрисида”ги ЎзРнинг 1992 й. 9 дек. қонуни ва шу асосда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 й. 3 нояб.даги 533–сонли “Давлат ... Батафсил »
АХБОРОТ ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ
АХБОРОТ ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ – ЭҲМда ўрнатиладиган ва махсус дастурий комплекс ёрдамида ҳар хил қидириш функциялари (ҳужжат номи, қабул қилинган санаси, тури ва ҳ.к.га қараб ҳужжатларни қидириш)ни бажаришга қодир бўлган ҳуқуқий ахборот автоматлаштирилган маълумотлар банки. Замонавий А.ҳ.т.лари одатда дастурий қобиқдан ва унга уланадиган (мас., ҳуқуқ тармоқлари бўйича) маълумотлар базаларидан ташкил топади. Маълумотлар базаларини янгилаш мижознинг хоҳишига кўра ҳар хил даврийлик б-н (одатда ҳар ҳафта) амалга оширилади. Ўзбекистоннинг А.ҳ.т. деярли тўла ҳажмда амалдаги қонун ҳужжатларини ўз ичига олади. Шунингдек, халқаро ҳуқуқ, айрим ... Батафсил »
БОЖ ТЎЛОВЛАРИ
БОЖ ТЎЛОВЛАРИ – товарлар ва транспорт воситаларининг божхона чегарасидан ўтишида, шунингдек, БК белгиланган бошқа ҳолатларда божхона органлари томонидан олинадиган тўловлар. БКга кўра, Б.т.га қуйидагилар киради: 1) бож; 2) қўшимча қиймат солиғи; 3) акциз солиғи; 4) ЎзР божхона органлари томонидан лицензия берилганлиги учун йиғимлар; 5) божхона расмийлаштируви бўйича малака аттестати берилганлиги учун йиғимлар; 6) божхона йиғимларини расмийлаштирганлик учун божхона йиғимлари; 7) товарларни сақлаш учун божхона йиғимлари; 8) товарларни божхона орқали кузатиб бориш учун олинадиган йиғимлар; 9) дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ... Батафсил »