Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

БИТИМ ТУЗИШ

БИТИМ ТУЗИШ – жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳаракатларни белгиланган усулда, шаклда ва мазмунда содир этиши, амалга ошириши. Бир томонлама битим тузишда бир тарафнинг хоҳиш-иродаси етарли, кўп томонлама битимда тарафларнинг келишуви бўлиши керак. Битим оғзаки ва ёзма шаклда тузилиши мумкин. Юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар б-н тузган битимлари ҳамда фуқаролар ўртасида тузилган битимлар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ортиқ суммадаги битимлари ёзма бўлиши керак. Тарафларнинг талабига биноан ва ... Батафсил »

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – қулай экологик шароитларни яхшилаш, тиклаш ва сақлашга қаратилган давлат, маҳаллий ва жамоат тадбирлари тизими. Биотехник, технологик ҳуқуқий иқтисодий ва бошқа табиатни муҳофаза қилиш чоралари қўлланилади. Табиий бойликларни сақлаш ва улардан унумли, оқилона фойдаланишга асосланган жамият ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг уйғунлигини таъминлашга қаратилган давлат ва жамият томонидан олиб бориладиган тадбирлар тизими. 1992 й. 9 дек.да қабул қилинган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун б-н тартибга солинади. Жамиятда ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик ... Батафсил »

БИТИМ

БИТИМ – фуқаролик ҳуқуқида фуқаро ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқи ва мажбуриятларини ўрнатиш, ўзгартириш ёки тўхтатишга қаратилган ҳаракат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АРИЗА

АРИЗА – 1) муайян муассаса ёки мансабдор шахс номига бирор илтимос тарзида ёзиладиган расмий ҳужжат. Мас., боғча мудираси, мактаб директори, олий ўқув юрти ректори, давлат ёки хусусий корхона ёхуд нодавлат ташкилоти раҳбари номига ишга, ўқишга кириш ва улардан бўшатиш, иш ёки уй–жой шароитини яхшилаш, нафақа белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш, таътил бериш, жамоат ёки акциядорлик жамиятларига аъзо бўлиб кириш ва ҳ.к. мавзулардаги А.лар; 2) давлат органи, суд, корхона, муассаса, ташкилотга, жамоат бирлашмаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бирон–бир масала бўйича ... Батафсил »

БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР

БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР – бухгалтерлик ҳисобида хўжалик ишларини амалга ошириш чоғида тузиладиган ва унинг биринчи расмий далили бўлган ҳужжатлар. (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »

БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИ

БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИ – суд мажлисида иш ҳолатларини бевосита ўрганиб чиқиш ва аниқлаш ҳамда у асосда ҳал қилув қарори ва ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилган суд поғонаси. Фуқаролик ишларини туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди биринчи инстанция суди сифатида кўриб чиқади. Вилоят, Тошкент ш., Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ҳудудидаги ҳар қандай фуқаролик ишини туманлараро (ш.) судидан олиб биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳар қандай фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олиб, биринчи инстанция ... Батафсил »

БИРЖА ТОВАРИ

БИРЖА ТОВАРИ – белгиланган тартибда биржа савдоларига чиқарилган муайян тур ва сифатдаги товар, шу жумладан, товарга доир стандарт, контракт. Ер, ер ости бойликлари, сувлар, бошқа табиий ресурслар, маданий мерос ва интеллектуал мулк объектлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк биржа товари бўлиши мумкин эмас. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТ НОРМАТИВЛАРИ

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТ НОРМАТИВЛАРИ – умумий тарзда инсоннинг хўжалик, рекреацион ва ўзга антропоген фаолияти натижасида атроф табиий муҳитга кўрсатиладиган йўл қўйилган доирадаги таъсир кўрсатиш меъёрлари. Экологик меъёрлар қуйидаги асосий талабларга жавоб беришлари шарт: аҳолининг экологик хавфсизлиги; инсоннинг, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг генетик фондини сақлаб қолиш; барқарор иқтисодий–ижтимоий ривожланишни таъминлаш; табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш; табиий объектларнинг қайта тикланишини таъминлаш. (муал. – Н.Ражабов) Батафсил »

БИРЖА КУРСИ

БИРЖА КУРСИ – биржада ташкил қилинувчи бозорда қимматбаҳо қоғозларнинг сотилиш нархи. (муал. – Н.Имомов) Батафсил »

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ – инсонга бевосита ёки билвосита таъсир этувчи табиий абиотик ва биотик омиллар ва табиий антропоген объектларнинг мажмуи; А.т.м. унсурлари – ерда ҳаётнинг мавжудлигини таъминловчи ер, сув, ўрмон, ерости сувлари, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, шунингдек, ер атрофидаги космик бўшлиқ ва атмосферанинг озон қатлами; табиий объект –табиий ландшафт ва унинг элементларидан иборат бўлган ҳамда ўзининг табиий тузилишини сақлаб қолган экологик тизим; табиий–антропоген объект – хўжалик ёки бошқа фаолият натижасида ўзгарган ва (ёки) инсон томонидан яратилган ва табиий ... Батафсил »

Юқорига