Yangi hujjatlar

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – қулай экологик шароитларни яхшилаш, тиклаш ва сақлашга қаратилган давлат, маҳаллий ва жамоат тадбирлари тизими. Биотехник, технологик ҳуқуқий иқтисодий ва бошқа табиатни муҳофаза қилиш чоралари қўлланилади. Табиий бойликларни сақлаш ва улардан унумли, оқилона фойдаланишга асосланган жамият ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг уйғунлигини таъминлашга қаратилган давлат ва жамият томонидан олиб бориладиган тадбирлар тизими. 1992 й. 9 дек.да қабул қилинган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун б-н тартибга солинади. Жамиятда ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, табиий ҳосилалар ва экологик комплексларни сақлаш, қайта тиклаш, атроф табиий муҳитнинг биологик хилма-хиллигини таъминлаш б-н боғлиқ қоида–талаб, чора-тадбирларнинг йиғиндиси. Айниқса, ХХ асрда а.т.м.м.қ. йўналишига катта эътибор берилиб, ҳар бир давлатнинг турли дастур, режалар ва қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган.

А.т.м.м.қ. б-н боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари, қоида–талаблари муҳофаза аҳамиятидаги ижтимоий–экологик муносабатларни тартибга солади. (муал. – М.Нурматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига