АСОССИЗ БОЙИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР – қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахснинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахснинг асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни жабрланувчига қайтариб бериши б-н боғлиқ мажбуриятлари. Бу мажбурият, шунингдек, мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага келади ва у б-н боғлиқ ФКнинг мавжуд қоидалари асоссиз бойлик орттириш қўлга киритувчининг, жабрланувчининг ўзининг, учинчи шахсларнинг хулқ–атвори натижаси бўлганлигидан ёки уларнинг иродасидан ташқари содир бўлганлигидан қатъи назар, қўлланилади. (муал. ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
БИР ТОМОНЛАМА БИТИМЛАР
БИР ТОМОНЛАМА БИТИМЛАР – битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлган битим. Б.т.б. уни тузган шахс учун мажбурият келтириб чиқаради. У бошқа шахслар учун қонунларда ёки бу шахслар б-н келишувда белгиланган ҳоллардагина мажбурият келтириб чиқариши мумкин. Б.т.б.ларга нисбатан, башарти қонун ҳужжатларига, битимнинг моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги ФКда белгиланган умумий қоидалар тегишлича қўлланилади. Б.т.б.да фақат бир томоннинг эрки ифодаланади, ҳуқуқ ва мажбурият фақат бир томоннинг иродаси бўйичагина вужудга келади, ... Батафсил »
АСОСИЙ ҚОНУН
АСОСИЙ ҚОНУН – қ.: Конституция Батафсил »
БИР НЕЧА ҲУКМ ЮЗАСИДАН ЖАЗО ТАЙИНЛАШ
БИР НЕЧА ҲУКМ ЮЗАСИДАН ЖАЗО ТАЙИНЛАШ – маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этганда, суд томонидан янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшиш йўли б-н якуний жазо тайинлаш. Шахс томонидан жазо ўташ вақтида янги жиноят содир этиши унинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилигини англатади. Бундан ташқари, ушбу ҳолат аввалги давлат мажбурлов чораси жиноий жазо мақсадларини бажаришга эришилмаганлигидан дарак беради. Ушбу шахсга бошқа таъсирчан чораларни кўриш тақозо ... Батафсил »
АСОСИЙ ЖАМИЯТ
АСОСИЙ ЖАМИЯТ – бир хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг мазмунини белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу биринчи хўжалик жамият ёки ширкати а.ж. ҳисобланади. А.ж. (ширкат) айби б-н шўъба хўжалик жамияти ночор (банкрот) бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият (ширкат) унинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »
БИР НЕЧА ТАЛАБНИ БИРЛАШТИРИШ
БИР НЕЧА ТАЛАБНИ БИРЛАШТИРИШ – даъвогар бир аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни бирлаштиришга ҳақли. Бир неча талабни бирлаштиришда фақат низо предмети ва ҳуқуқий муносабат бир хил бўлиши талаб этилади. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »
БИР НЕЧА ТАЛАБЛАРНИ АЖРАТИШ
БИР НЕЧА ТАЛАБЛАРНИ АЖРАТИШ – агар аризани қабул қилаётган судья талабларни алоҳида кўриш мақсадга мувофиқ деб топса, бирлаштирилган талаблардан бирини ёки бир нечасини алоҳида иш юритиш учун ажратишга ҳақли. Бир неча даъвогар томонидан ёки бир неча жавобгарга нисбатан талаблар тақдим этилса, аризани қабул қилаётган судья, агар талабларни алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб топса, улардан бири ёки бир нечасини алоҳида иш юритиш учун ажратишга ҳақли. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »
АСОСИЙ ЖАЗОЛАР
АСОСИЙ ЖАЗОЛАР – жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо турлари. Улар қуйидагилардан иборат: 1) жарима – айбдордан суд ҳукмига кўра давлат ҳисобига ЖКда белгиланган миқдорда пул ундириш. Жарима энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорида белгиланади. Агар маҳкум жазо тариқасида тайинланган жаримани тўлашдан уч ой мобайнида бўйин товласа, суд жариманинг тўланмаган миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки қамоқ тариқасида жазо б-н алмаштиради; 2) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш – суд тайинланган ... Батафсил »
БИР НЕЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАЗО ТАЙИНЛАШ
БИР НЕЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАЗО ТАЙИНЛАШ – шахс ЖК Махсус қисмининг турли м.да назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, суд ЖК 54-м.да назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, ҳар қайси қилмиш учун жазо тайинлаб, сўнгра тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи б-н қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли б-н жиноятлар мажмуи бўйича якуний жазо тайинланиши тушунилади. (муал. – М.Усмоналиев) Батафсил »
АСАР
АСАР – фан, адабиёт ва санъат соҳасида яратилган, кишида муайян объектлар, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар тўғрисида тасаввур уйғотадиган ёки муайян ижтимоий муносабатлар ҳақида маълумот берадиган ижодий фаолият маҳсули. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »