БАҲО – фуқаролик ҳуқуқи бўйича шартномаларни бажарганлик учун тарафларнинг келишуви б-н белгиланган ҳақ. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган Б. (тарифлар, нархлар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади. Шартнома тузилганидан кейин Б.ни ўзгартиришга қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада Б. назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган Б. ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ – шахс ва жамият ҳаётини ташкил этишнинг янги модели. Сайёрамизда юзага келган вазият экологик муаммоларни кишилик жамиятининг барча жиҳатлари б-н комплекс равишда ҳал этишнинг янги йўлларини излаб топишга ундамоқда. Б.р.нинг замонавий концепцияси атроф–муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни ижтимоий ва иқтисодий муаммолар б-н биргаликда ҳал этишга чақиради. Маҳаллий, миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги бошқарув–хўжалик фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутади. Унда ҳар бир раҳбар, уюшма ва барча кишидан ердаги ҳаётни сақлаб қолишдаги ролини кўрсатиб беради. Евроосиё қитъасида мустақил ... Батафсил »
АНАРХИЗМ
АНАРХИЗМ (юнонча – anarchia – ҳокимиятсизлик) – сиёсий оқим бўлиб, сиёсий–тарихий жараёнларнинг мураккаб палласида сиёсий жараёнларга таъсир этишга интилиш усули. А.нинг барча кўринишларининг умумий жиҳати шундан иборатки, у давлатни жамиятдаги барча ёвузлик, мусибат ва жаҳолатнинг, жумладан урушларнинг, репрессияларнинг, ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларининг манбаи деб ҳисоблайди. Анархистлар стихияли тартибсизликлар воситасида давлат аппаратини емириб, ўрнига ишлаб чиқарувчиларнинг мухтор ассоциацияларини тузиш таклифларини илгари суради. Анархистик концепцияларга кўра, давлатчилик асосларини емириш жамиятда ижтимоий муносабатларнинг тубдан ижобийлашувига олиб келади. Шунингдек, А. тарафдорлари сиёсий курашларнинг барча ... Батафсил »
БАРТЕР
БАРТЕР – айирбошлаш шартномасида бир тараф иккинчи тарафга товарни бошқа товарга алмаштириш йўли б-н топшириши. Одатда, айирбошланаётган товарнинг қиймати бир-бирига мутаносиб бўлиши керак. Агар айирбошланаётган товар қиймати иккинчи товар қийматидан паст бўлса, у ҳолда қўшимча ҳақ тўланади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
АНАЛОГИЯ
АНАЛОГИЯ (юнонча – analogia – мувофиқлик, айнанлик, ўхшашлик) – бирор ҳаракат қонунда бевосита кўрсатилмаган ҳолда шунга ўхшаш ҳодисани кўзда тутадиган ҳуқуқий нормани мазкур ҳаракатга татбиқ этиш. Ҳуқуқнинг айрим тармоқларида, жумладан, фуқаролик ҳуқуқида бирор хил даъво тўғридан–тўғри кўрсатилмаган бўлса, суд шунга ўхшаш муносабатларни кўзда тутадиган бошқа қонунни қўллайди. Жиноят қонунида 1959 й.гача қўлланиб келинган. Бу қоида ЖКдан чиқариб ташланган. ЖКнинг 4-м.да кўрсатилишича, содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва б. ҳуқуқий оқибатлари фақат ЖК б-н белгиланади. ЖКнинг 9– м.га биноан, шахс ... Батафсил »
БАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ
БАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ – фуқарони ҳуқуқий жавобгарликдан озод этувчи асослардан бири. Б.қ.б.к. одатда шартномали муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. ФКнинг 333-м.га асосан башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда ... Батафсил »
АМОРТИЗАЦИЯ
АМОРТИЗАЦИЯ (эскириш) – ишлаб чиқариш воситасидан фойдаланиш жараёнида унинг емирилиши, жисмоний ва маънавий эскириши. Ишлаб чиқариш воситаларининг эскириши даражаси олдиндан белгиланади ва эскириш қиймати ишлаб чиқариладиган маҳсулот (кўрсатиладиган хизмат) қийматига сингдириб борилади. Ишлаб чиқариш воситалари амортизация кўрсаткичларига кўра талабга жавоб бериши, ходимлар саломатлиги ва ҳаётига хавф солмаслиги керак. Иш берувчи жисмоний ва маънавий эскириб кетган ишлаб чиқариш воситаларини янгисига алмаштиришга, шу йўл б-н ходимлар учун қулай иш шароитлари яратиб беришга мажбур. А. муддатини ўтаб бўлган воситалар белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади. ... Батафсил »
БАРМОҚНИНГ ПОЗИТИВ ВА НЕГАТИВ ИЗЛАРИ
БАРМОҚНИНГ ПОЗИТИВ ВА НЕГАТИВ ИЗЛАРИ – турли моддий нарсаларда шахс томонидан қолдирилган қўл ва бармоқ излари. Одамнинг қўли теккан юза юмшоқ ўзгарувчан бўлса, ҳажмли излар ҳосил бўлади. Из қолдирувчи қўл бўёқ, қон, сиёҳ ва ҳ.к. б-н ифлосланган бўлса ёки уларда терининг ёғлари бўлса, кўпинча объектларда юзаки излар ҳосил бўлади. Амалиётда одам қўл терисидан ажралиб чиқадиган ёғ аралаш суюқликдан объектларни (шиша, қоғоз, силлиқ юзали материаллар) ушлаши вақтида ҳосил бўлган излар учраб туради. Бу излар кўзга кўринмайдиган (латент) излар дейилади. Криминалистикада уларни ... Батафсил »
АМНИСТИЯ АКТИ АСОСИДА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ
АМНИСТИЯ АКТИ АСОСИДА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ – ЖКнинг 68-м.га мувофиқ, жиноят содир этган шахсни А.а.а.ж.о.қ. мумкин. Амнистиянинг афв этишдан фарқли хусусияти шундаки, амнистия кенг мазмунга эга бўлиб, шахсни жиноий жавобгарликдан ҳам, жиноий жазодан ҳам озод қилади. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
БАРМОҚНИНГ ДИСТАЛ ОҚИМИ
БАРМОҚНИНГ ДИСТАЛ ОҚИМИ – одам қўлининг бармоқлари тузилиш жиҳатидан дистал, яъни тирноқ ости нақш чизиқлари ҳисобланади. Тирноқ ости нақш чизиқлари бармоқнинг базис қисмига параллел бўлиб марказига яқин жойлашади. Тирноқ ости нақш чизиқлари кенглиги базис ва лотерал оқимларнинг кенглигидан икки баробар ортиқ бўлиб, ўлчами 3 см гача бўлади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »