Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

АКУСТИК ИФЛОСЛАНИШ

АКУСТИК ИФЛОСЛАНИШ – шовқин, тебраниш, магнит майдонлари ва атроф табиий муҳитга бошқача салбий физикавий таъсир кўрсатиш киради. Атроф табиий муҳитни а.и.нинг объекти инсоннинг саломатлиги ва меҳнат қобилияти. Оддий шовқин бошқа физикавий таъсир каби цивилизация давридаги ҳаётнинг доимий хусусиятларидан бири. Тегишли ҳаёт даражасини таъминлашда маълум бир даражадаги таъсир кўрсатиш зарурий элемент ҳисобланади. Лекин физикавий таъсир кўрсатишда йўл қўйиладиган даражадаги меъёрларнинг бузилиши инсонга салбий таъсир кўрсатиб, унинг касал бўлишига, ақлий ва жисмоний меҳнат лаёқатини пасайишига олиб келади ва жиддий асаб, рак, юрак-томир, ... Батафсил »

АКСИЛРЕКЛАМА

АКСИЛРЕКЛАМА – эълон қилинган реклама раддия сифатида берилган реклама бериш бўлиб, у ваколатли давлат органлари реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, ҳуқуқбузар мазкур органларнинг қарорига биноан ва улар кўрсатган муддатда А. бериши шарт. А. бериш ихтиёрий равишда ёки суднинг қарорига биноан ҳам амалга оширилиши мумкин. А. беришни амалга ошириш б-н боғлиқ барча харажатлар ҳуқуқбузар томонидан қопланади. Агар ҳуқуқбузар А.ни реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи орган белгилаган муддатда бермаса, мазкур орган ҳуқуқбузарнинг рекламасини у А.ни ... Батафсил »

“А” ҳарфи

Батафсил »

19 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойи якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди

2015 йил 19 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан шу йил 16 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8,0 фоизга ўсди. Давлат бюджети профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади. Матн: ЎзА Батафсил »

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси аъзолигига қабул қилинди

2015 йил 11 октябрида Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош кенгашининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациясига ассоциациялашган аъзо сифатида киритиш ҳақидаги қарори қабул қилинди. Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси (ХКУК) барча қитъалардаги 162 та давлатнинг 176 миллиондан ортиқ касаба уюшма аъзоларига эга бўлган     328 та миллий касаба уюшма марказини бирлаштирган энг йирик халқаро касаба уюшмалари бирлашмаси ҳисобланади. Батафсил »

АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР

АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ–КИТОБЛАР – мижознинг (тўловчининг) топшириғига ва унинг кўрсатмасига мувофиқ аккредитив очган банк (банк–эмитент) ўз зиммасига унинг контрагенти маблағ олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш мажбуриятини ёки маблағ олувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни ва бошқа шартларни бажариш шарти б-н ушбу тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатларни бошқа банкка тақдим этишни ўз зиммасига олади. Аккредитивлар қопланган (депонентланган) ёки қопланмаган турларда очилиши мумкин. Қопланган (депонентланган) аккредитивларни очишда эмитент–банк мижознинг шахсий маблағларини ёки унга берилган кредитни эмитент–банкнинг мажбуриятлари амалда бўлган барча муддатга ижрочи ... Батафсил »

АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ

АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ. қ.: Меҳнатга аккорд ҳақ тўлаш. Батафсил »

АЙНАНЛИК АЛОМАТЛАРИ

АЙНАНЛИК АЛОМАТЛАРИ (бир хиллик белгилари) – божхона назорати остида бўлган ҳужжатлар, товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона қиёслашидан ўтказиш, уларга пломбалар, муҳрлар қўйиш, рақамли, ҳарфий ва бошқа маркалар босиш, қиёслаш белгиларини қўйиш, штамплар босиш, намуналар ва нусхалар олиш, товарлар ва транспорт воситаларини таърифлаш, уларнинг чизмаларини тайёрлаш, масштабли тасвирлар, фотосуратлар, иллюстрациялар тайёрлаш, товарларга илова қилинган ва бошқа ҳужжатлардан ҳамда ўзга қиёслаш воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

АЙЛАНМА КАССА МАБЛАҒИ

АЙЛАНМА КАССА МАБЛАҒИ – молия йилида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари б-н белгиланадиган энг кам миқдори. Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик тафовутни молия й. мобайнида А.к.м. меъёри ҳисобига уни молия й. охиригача тасдиқланган ҳажмга қадар тиклаган ҳолда, бюджет маблағларининг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобига, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлатнинг қисқа муддатли қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобига қоплаш мумкин. (муал. – А.Ли) Батафсил »

АЙЛАНАСИМОН НАҚШ

АЙЛАНАСИМОН НАҚШ – айланасимон нақшлар папилляр чизиқлардан ташкил топади, бу чизиқлар бармоқнинг охирги бўғинида бир томонидан марказга ҳаракатланиб айлана ҳосил қилади. Айлананинг маркази ва тугалланиши спирал шаклида бўлади. А.н.да икки тарафида иккита дельта мавжуд. (қ. Деталь.) Шунингдек, баъзи шахсларда иккита ва аралаш (сиртмоқ б-н) алдамчи ёки чалғитувчи нақшлар ҳам учрайди. А.н.лар сиртмоқсимон нақшларга нисбатан камроқ тарқалган. Улар нақшларнинг ўртача ҳисобда 35% ни ташкил қилади. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »

Юқорига