ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИ – давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналишлари. Д.ф. давлат мақсади ва вазифалари б-н чамбарчас боғлиқдир. Давлат ўз олдига қўйган мақсадга эришиши учун маълум бир вазифаларни ҳал қилиши лозим, бу эса ўз навбатида тегишли функцияларни амалга оширишни тақозо этади. Вазифа ечилиши талаб қилинадиган масала бўлса, функция – ушбу масалани ечимига йўналтирилган фаолият туридир. Вазифа, бир томондан, маълум хусусиятга эга бўлмаган бирор–бир мақсадга эришиш заруратини, иккинчи томондан эса маълум фаолият турини амалга ошириш заруратини ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ – ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмайди ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан, корхона ходимлари ўртасида ҳам тақсимланиши мумкин эмас. Унитар корхонанинг уставида унинг номи, жойлашган ери (почта манзили), фаолият соҳаси ва мақсадлари, корхона фаолиятини бошқариш тартиби, устав фондининг миқдори, уни ташкил этиш тартиби ва манбалари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. Таъсис шартномасида эса, тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш мажбуриятини оладилар, ... Батафсил »
ДАВЛАТ ТУЗУМИ
ДАВЛАТ ТУЗУМИ – конституциявий ҳуқуқ (давлат ҳуқуқи) нормалари б-н белгиланадиган ва мустаҳкамлаб қўйиладиган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий–ҳуқуқий муносабатлар тизими. Башарти жамиятга давлатнинг таъсири Конституцияга ва ҳуқуқнинг бошқа қонуний манбаларига зид бўлган ноҳуқуқий шаклда намоён бўлса, Д.т. конституциявий тузумдан фарқ қилиши мумкин, Қатор хорижий давлатлар ва РФ таркибидаги республикаларда д.т. давлат ҳокимияти органлари тизимини, уларнинг ваколати, ўзаро муносабати, шаклланиш тартибини (Мўғулистон), кўпинча эса маъмурий–ҳудудий тузилишнинг ҳам (Бошқирдистон) комплекс конституциявий–ҳуқуқий и-тнинг номи. Қирғизистонда Д.т. фақат давлат ҳокимиятини амалга ошириш норма–принципларини ўз ичига ... Батафсил »
ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ ШАКЛИ
ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ ШАКЛИ – конституциявий ҳуқуқ фанида давлатнинг ички тузилиши, унинг таркибий қисмларга – маъмурий–ҳудудий бирликларга, мухтор сиёсий тузилмалар ёки суверен давлатларга бўлиниши. У, шунингдек, умуман давлатнинг ҳамда унинг алоҳида қисмларининг ўзаро нисбати хусусиятини ҳам акс эттиради. Д.т.ш.нинг икки асосий тури мавжуд. Уларнинг оддийси – унитар давлат. Бу – фақат маъмурий–ҳудудий қисмларга бўлинадиган ягона давлат тузилмаси. Унитар давлатда бутун мамлакат учун умумий бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органлари, ягона суд тизими фаолият кўрсатади, ягона конституция амал қилади. Мас., Англия, ... Батафсил »
ДАВЛАТ ТИЛИ
ДАВЛАТ ТИЛИ – муайян мамлакатда қонун чиқариш, ижроия ва суд ҳокимиятларида иш юритиш учун расмий белгиланган тил. Одатда кўп миллатли мамлакатларда, мас., Ҳиндистон, Канада, Швейцарияда қайси тил ёки тиллар расмий эканлиги конс.да белгилаб қўйилган. Давлатларнинг кўпчилигида расмий тил мақоми б-н Д.т. айнан бир хилдир. Фақат айрим мамлакатлардагина расмий тил мақоми Д.т. мақомидан фарқланади. Мас., Швейцарияда конс.га биноан немис, француз, итальян тиллари – расмий тил; немис, француз, итальян ва ретороман тиллари – Д.т. саналади. Ўзбекистонда шўролар ҳукмронлиги пайтида Д.т. ҳақида умуман ... Батафсил »
ДАВЛАТ ТАШҚИ ҚАРЗИ
ДАВЛАТ ТАШҚИ ҚАРЗИ – давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси келгуси молия й. учун Давлат бюджетини қабул қилаётганда д.т.қ.нинг энг юқори миқдорларини тасдиқлайди. Давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилишга оид ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан амалга оширилади. Давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш: 1) иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, шу жумладан, давлат инвестиция дастурларини молиялаштириш; 2) Давлат бюджети даромадлари б-н харажатлари ўртасида тушумлар вақтга ... Батафсил »
ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ
ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ – ЎзРнинг 1991 й. 19 ноя.да қабул қилинган “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни б-н тартибга солинади. Унга кўра, давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини хўжалик ширкатлари ва жамиятларига, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ташкилотларга айлантиришдир. ЎзР оммавий мулки объектлари тўлиқ равишда ёки қисман давлат тасарруфидан чиқарилади. Ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сув, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий ресурслар, маданият бойликлари ва тарихий ... Батафсил »
ДАВЛАТ СУВ КАДАСТРИ
ДАВЛАТ СУВ КАДАСТРИ – ягона давлат сув фондини ташкил этувчи сув объектлари, сув ресурсларининг режими, сифати ва ундан фойдаланиш ҳақидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълум тарзда тартибга солинган, доимий тўлдириб бориладиган ва зарурат бўлганда аниқлаштириладиган маълумотлар тўплами. Д.с.к.ни сув ресурслари ва сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар эканлиги боис сувнинг паспорти деб тушуниш мумкин. Д.с.к.нинг объекти бўлиб ер усти ва ер ости сув объектлари ва ресурслари ҳисобланади. Д.с.к.нинг предмети бўлиб сув ресурсларидан миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва ... Батафсил »
ДАВЛАТ СОЛИҚЛАРИ
ДАВЛАТ СОЛИҚЛАРИ– ЎзР ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Олий Мажлис томонидан белгиланади. Уларга умумдавлат солиқлари, маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан иборат. Умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради: 1) юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи; 2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 3) қўшилган қиймат солиғи; 4) акциз солиғи; 5) ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; 6) экология солиғи; 7) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. Умумдавлат солиқлари ҳар й. қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ДАВЛАТ СИРЛАРИНИ ОШКОР ҚИЛИШ
ДАВЛАТ СИРЛАРИНИ ОШКОР ҚИЛИШ – уларни билиши лозим бўлмаган шахсларнинг давлат сирларидан воқиф бўлиши ва бу маълумотларнинг ошкор этилиши. Давлат сирларининг ошкор этилиши давлатимизга ёки умуман инсониятга қарши қаратилган бошқа ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши учун шарт-шароит яратади. Бундай қилмиш ижтимоий хавфли деб топилади ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Д.с.о.қ. икки усулда – ошкор қилиш ва етказиш б-н содир этилиши мумкин. Ошкор қилиш – уларни тарқатиш бўлиб, бунинг натижасида улар б-н танишиш ҳуқуқига эга бўлмаган ноаниқ доирадаги шахслар махфий маълумотлардан ... Батафсил »