Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 03.11.2015

ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР – ер солиғи ундирилмайдиган ёки ердан фойдаланганлик учун солиққа тортилмайдиган айрим тоифадаги ер участкалари ҳамда маълум гуруҳ юридик ва жисмоний шахсларга берилган ҳуқуқлар. Юридик шахсларнинг ер солиғи тўлашдан озод этилиши маданият, маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, хайрия жамғармалари хусусиятига эга бўлишлигида, жисмоний шахсларни эса ногирон, пенсионер, боқувчисини йўқотган бўлишлиги б-н изоҳлаш мумкин. Қуйидаги ер участкаларига солиқ солинмайди: 1) ш.лар, ш. посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари, яъни майдонлар, кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, ариқ тармоқлари, ... Батафсил »

ЕР СОЛИҒИ

ЕР СОЛИҒИ – ер эгалари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ердан фойдаланганлик учун ундириладиган энг асосий ҳақ шаклларидан бири. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкалари уларга эгалик, мулк ёки фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлишидан қатъи назар, ер солиғи тўлайдилар, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув б-н таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан ер солиғи ернинг бонитет баҳосига қараб белгиланади, аммо қуйида санаб кўрсатилган ҳолатларда ер солиғи ставкаси оширилган миқдорда бўлади. Ер солиғининг ставкалари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан ... Батафсил »

ЕР СИФАТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕЪЁРЛАРИ

ЕР СИФАТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕЪЁРЛАРИ – ерга инсон хўжалик фаолиятининг физик, кимёвий ва биологик таъсир кўрсатишнинг максимал ёки минимал меъёрларни белгиловчи ҳуқуқий меъёрлар. Уларга: ерларни ифлослантиришнинг энг юқори чегараси, ЕИД (ПДУ) – ерни ишлатишнинг энг юқори даражаси, ерларга кимёвий м.ни ишлатишнинг энг юқори миқдори, бонитировка, кадастр ва ернинг нарх баҳоси кўрсаткичлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлар киради. Улар, албатта, ЎзР Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган бўлсагина юридик кучга эга бўлади. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР СЕРВИТУТИ

ЕР СЕРВИТУТИ – ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш, қўшни, чегарадош бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи. Сервитутни ер мулкдори, фойдаланувчиси ёки ижарачи эгалигида бўлган ер участкаларидан пиёда ўтиш, электр, алоқа линиялари ўтказиш, сув олиб ўтиш ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланишдан иборат. Сервитут қонунда кўрсатилишича, қуйидаги мақсадларда белгиланади: 1) ер участкасидан пиёда ва транспортда ўтиш. 2) ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш. 3) ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, мухандислик ва ... Батафсил »

Президент Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди. Батафсил »

ЕР НАЗОРАТИ

ЕР НАЗОРАТИ – ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ер қонун ҳужжатлари нормаларидаги талабларни давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда ваколатланган идоралар ва шахслар ер муносабатлари субъектлари томонидан бажарилишини текшириш. Давлат ер н. – давлатнинг маҳаллий ҳокимият ва махсус ваколатли органларининг ер муносабати қатнашчиларининг ер участкаларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир фаолиятларини текшириш. Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан 1999 й.да давлат ер назорати 3258 субъектлар фаолияти юзасидан 47240 гектар майдонда олиб борилди. Ушбу назорат натижасида ер қонунчилиги ... Батафсил »

ЕР МОНИТОРИНГИНИНГ МЕТОДЛАРИ

ЕР МОНИТОРИНГИНИНГ МЕТОДЛАРИ – ер муносабати қатнашчиларининг ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни кузатиб боришни амалга ошириш усуллари. Ер мониторингини олиб бориш космик аппаратлардан маълумотлар олиш, самолёт, вертолёт ва анъанавий ердан туриб кузатиш усуллари орқали олиб борилиши мумкин. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР МОНИТОРИНГИ ТУРЛАРИ

ЕР МОНИТОРИНГИ ТУРЛАРИ – ер мониторингини олиб боришнинг вақти ва унинг қайтарилиш муддатига қараб қуйидаги турларга ажратилади: таянч – бошланғич мониторинг, муддат (давр)ли – таянч мониторингдан сўнг бир й. ёки маълум бир муддатларда мониторинглаш; тезкор (оператив) – маълум бир муддати бўлмаган ва шароитга қараб олиб бориладиган мо–ниторинг. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР МОНИТОРИНГИ ОБЪЕКТЛАРИ

ЕР МОНИТОРИНГИ ОБЪЕКТЛАРИ – махсус ваколатли давлат органларининг доимий кузатувида бўлган ер фонди ва унинг элементлари. Ер фонди элементларига: қишлоқ хўжалик экинлари майдони; ер участкалари; ер унумдорлигининг ўзгаришига сабаб бўлувчи жараёнлар (эрозия, дефиляция, шўрланиш, ботқоқланиш, захланиш, ифлосланиш, дегумификация ва б. табиий–техноген жараёнлар ва ҳодисалар); аҳоли яшаш жойлари, нефть ва газ конларининг объектлари, тозалагич иншоотлари, сув омборлари, ахлат ташлайдиган жойлар, ёқилғи–мойлаш омборлари, ўғит сақланадиган омборхоналар, автомашиналарнинг турар жойлари, саноат ва радиоактив чиқитларини кўмиш жойлари ва б. саноат объектларининг ерлари. (муал. – ... Батафсил »

ЕР МОНИТОРИНГИ

ЕР МОНИТОРИНГИ – (лотинча monitor – кузатиш, назоратлаш, бошқариш). Ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизими (ЕКнинг 14-м.). Ер м.ни олиб бориш ер мониторингига оид меъёрий ҳужжатлар асосида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ер мониторинги ёрдамида ер ресурсларининг маълум бир даврдаги ҳолати ва унинг ўзгариши, ер назорати ва экспертизасини қаерларда тезкор ... Батафсил »

Юқорига