Yangi hujjatlar

ЕР МОНИТОРИНГИ ОБЪЕКТЛАРИ

ЕР МОНИТОРИНГИ ОБЪЕКТЛАРИ – махсус ваколатли давлат органларининг доимий кузатувида бўлган ер фонди ва унинг элементлари. Ер фонди элементларига: қишлоқ хўжалик экинлари майдони; ер участкалари; ер унумдорлигининг ўзгаришига сабаб бўлувчи жараёнлар (эрозия, дефиляция, шўрланиш, ботқоқланиш, захланиш, ифлосланиш, дегумификация ва б. табиий–техноген жараёнлар ва ҳодисалар); аҳоли яшаш жойлари, нефть ва газ конларининг объектлари, тозалагич иншоотлари, сув омборлари, ахлат ташлайдиган жойлар, ёқилғи–мойлаш омборлари, ўғит сақланадиган омборхоналар, автомашиналарнинг турар жойлари, саноат ва радиоактив чиқитларини кўмиш жойлари ва б. саноат объектларининг ерлари. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига