ЖИНОЯТ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ – ҳуқуқ тармоғи; жиноят ишини тергов қилиш ва ҳал қилишда суд, прокуратура, тергов ва суриштирув органларининг фаолиятини, уларнинг бу борада фуқаролар ва муассасалар б-н муносабатини ҳамда айбланувчи, жабрланувчи, айбловчи, ҳимоячи ва б. процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгилайдиган ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. Ўз.Рнинг Ж.п.ҳ. демократик принципларга ва қонунийликка асосланган бўлиб, вазифаси жиноятларни тез ва тўла очиш, айбдорни фош этиш, жиноят қилган ҳар бир шахсга одилона жазо бериш ва ҳеч кимни айбсиз жиноий жавобгарликка тортмасликни таъминлашдан иборат. Суд, прокуратура, ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2015
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ – жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўриш вақтида суриштирув, тергов, прокуратура органлари ва суд бажарадиган фаолият жараёни. Ж.п., одатда, иш қўзғатилгандан то ҳукм чиқарилгунча давом этади, ҳатто ҳукмни текшириш ва унинг ижроси масалаларини ҳал қилишни ҳам ўз ичига олади. Ж.п. жиноятларни очиш ва жиноятчиларни жазолаш учун хизмат қилади; барча фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги, суднинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши, судлов ишлари ошкора ва кўпчиликни ташкил этган аҳоли тилида олиб борилиб, бу тилни билмаганларга таржимон ёрдам ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ПРЕДМЕТИ
ЖИНОЯТ ПРЕДМЕТИ – жиноят қонуни б-н қўриқланадиган объектнинг ижтимоий хавфли ҳаракат тўғридан-тўғри таъсир қиладиган элементи. Ж.п. – моддий дунё неъмати бўлиб, жиноятчи жиноят содир этилаётганда бевосита унга таъсир этади, шунингдек, у туфайли жиноятни содир этади. Агар Ж.п. шахс бўлса, жиноят–ҳуқуқида у жабрланувчи ҳисобланади. Жабрланувчи инсон сифатида Ж.п.дан фарқланади, бунинг сабаби у жиноят объекти бўлиши учун унинг фаолияти сабаб бўлади. Мас., ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш. Ж.п. жиноят объектининг факультатив белгисидир, чунки у ижтимоий муносабатларнинг моддий ифодаси ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ОБЪЕКТИ
ЖИНОЯТ ОБЪЕКТИ – жиноят қонуни б-н қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар, жиноятнинг нимага қаратилганлиги, унинг зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган мўлжали. Ж.о.ни аниқлашни қонун б-н қўриқланадиган ижтимоий муносабатлардан бошламоқ лозим. Ушбу ижтимоий муносабатлар ЖК 2-м.да маълум қимматликлар тариқасида ва ЖК Махсус қисми барча бўлими ва бобларининг номланишида ифодаланган жиноят қонунчилиги б-н қўриқланадиган, жамиятда юзага келадиган қимматликлар мезони ва моҳиятини очиб берувчи нисбатан юқори ва муҳим аҳамиятга эга бўлган, умумий ҳисобда соф ижтимоий категория бўлган ижтимоий муносабат бўлиб, унга нисбатан жиноятчи ... Батафсил »
ЖИНОЯТ МОТИВИ
ЖИНОЯТ МОТИВИ – жиноят субъектив томонининг факультатив белгиларидан бири. Ж.м. қилмишни тўғри квалификация қилишда, жиноятни бошқа жиноят таркибидан фарқлаш ва адолатли жазо тайинлашда муҳим аҳамиятга эга. Ж. м. муайян мақсаднинг вужудга келишини, унинг йўналишини ифодалайди. Айрим ҳолларда ж.м. жиноятнинг зарурий белгиси, бошқа ҳолларда жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Ж. м. шахсда жиноят содир қилиш қарори ва хоҳишини уйғотувчи ички ҳиссиётдир. Ж.м. фақат қасддан содир этилган жиноятларга хос. Ж.м. рашк, ўч олиш, безорилик, миллатлараро, шахсий ғараз ва ҳ.лар заминида шаклланади. Содир этилган ... Батафсил »
ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ ВАҚТ БЎЙИЧА АМАЛ ҚИЛИШИ
ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ ВАҚТ БЎЙИЧА АМАЛ ҚИЛИШИ – қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги у содир этилган вақтда амалда бўлган қонун б-н белгиланади. ЖК м.да кўзда тутилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир қилиш пайти жиноят тамомланган вақт деб ҳисобланади. Агарда ЖК м.да жиноий оқибат юз бериши назарда тутилган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб топилади. Ж.к.в.б.а.қ. тартиби жиноят тоифасини аниқлашда қайси қонун асосида иш олиб бориш кераклигини белгилайди. Бунда ватанимиз жиноий қонунчилиги қоидаларига хос бўлган изчиллик, тартиб б-н ... Батафсил »
ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДОИРАСИ
ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДОИРАСИ – Кодекснинг ЎзР ҳудудида жиноят содир этган шахсларга, шунингдек, ЎзР ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган ЎзР фуқароларига нисбатан амал қилишидан иборат. Ж.к.а.қ.д. Жиноят қонунчилигининг қўлланиш ҳудудий доирасини белгилайди. Унда баён этилган қоидалар ҳудудий тамойилни ифода этади, яъни қайси давлат ҳудудида жиноят содир этилган бўлса, ўша давлатнинг ЖК қўлланиши тамойили кўрсатилади. Шунга мувофиқ, ЎзР ҳудудида жиноят содир этган барча шахсларга нисбатан, улар қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъи назар ёки фуқаролиги бўлмаслигига қарамай, фақат ЖК бўйича жавобгарликка ... Батафсил »
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ – жиноят–ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. ЖК 1994 й. 22 сент.да қабул қилиниб, 1995 й. 1 апр.дан кучга киритилган. ЖК Умумий ва Махсус қисм, 8 бўлим, 24 та боб ва 302 м дан иборат. ЖК республикамизнинг жиноий қонунчилигини ташкил этувчи барча жиноий–ҳуқуқий меъёрларнинг асосий ва ягона йиғиндисидир. Таркибида жиноий–ҳуқуқий меъёрлар бўлган янги қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган тақдирда, улар ЖКга киритилиши лозим ва мустақил равишда қўлланилиши мумкин эмас. ЖК ички узвий бирлиги ва ўзаро боғлиқ жиноий–ҳуқуқий меъёрларнинг ... Батафсил »
ЖИНОЯТ КВАЛИФИКАЦИЯСИ (тавсифи)
ЖИНОЯТ КВАЛИФИКАЦИЯСИ (тавсифи) – айниқса жиноят ҳуқуқи, жиноят процесси, криминология ҳамда криминалистикада фойдаланиладиган тушунча. Ушбу тушунча илмий таҳлилида жиноят ҳуқуқининг умумий қисмига оид ж.к.нинг икки жиҳати бор: 1) алоҳида тоифадаги жиноятлар: 2) барча турдаги жиноятларнинг умумий моҳияти, қоида ва методлари тадқиқ қилинади. Ж.к. жараёни жиноят процессининг барча босқичларида амалга оширилади. (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »
ЖИНОЯТ ИШТИРОКЧИСИ
ЖИНОЯТ ИШТИРОКЧИСИ – жиноятни бажарувчи б-н бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам жиноят иштирокчилари ҳисобланади. Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд ЖКга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи сифатида жавобгарликка тортилади. Жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб ҳисобланади. Жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс далолатчи деб топилади. Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари б-н, воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш б-н кўмаклашган, шунингдек, жиноятчини, ... Батафсил »