Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ ИШТИРОКЧИСИ

ЖИНОЯТ ИШТИРОКЧИСИ – жиноятни бажарувчи б-н бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам жиноят иштирокчилари ҳисобланади. Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд ЖКга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи сифатида жавобгарликка тортилади. Жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб ҳисобланади. Жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс далолатчи деб топилади. Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари б-н, воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш б-н кўмаклашган, шунингдек, жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл б-н қўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек, бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс ёрдамчи деб топилади. (ЖК 28-м.). (муал. – И.Беков)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига