Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ – фуқаролик ва ер ҳуқуқида қишлоқ хўжалиги чиқарилиши б-н боғлиқ бўлмаган ердан асосий мақсадда фойдаланишнинг юридик шаклларидан бири. (муал. – Н.Ражабов) Батафсил »

ЁРДАМЧИ

ЁРДАМЧИ – жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари б-н, воситалар бериш ёки тўсиқларни йуқотиш б-н кўмаклашган, шунингдек, жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл б-н кўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек, бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс (ЖК 28 м.). Қўлланиладиган восита ва усуллардан келиб чиқиб ёрдамчиликнинг икки турини ажратиш мумкин: жисмоний ва ақлий ёрдамчилик. Ақлий ёрдамчилик қуйидагилардан иборат: жиноят содир этилишига маслаҳатлар ва кўрсатмалар бериш б-н кўмаклашиш; жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, ... Батафсил »

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ – ерга оид ҳуқуқий нормаларнинг ички мазмунига қараб ажратилиши. Улар қуйидаги тузилишга эга: гипотеза – ҳуқуқий нормаларнинг ҳаракат шартларини ифодаловчи нормалар; диспозиция – гипотезали меъёрларда кўрсатилган ҳолат ва шартлар мавжуд бўлган тарзда ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларининг ҳаракатларини кўрсатувчи нормалар; санкция – ер қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан қўлланувчи чораларни белгиловчи ҳуқуқий муҳофаза нормалари. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ЖАРАЁНИ

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ЖАРАЁНИ – ерга оид қонунларнинг ҳаракат жараёнларини белгиловчи нормаларнинг ички элементлари. Ерга оид ҳуқуқий жараёнлар қуйидаги элементлардан иборат: пайдо бўлиши – ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларига ер участкаларини бериш; ўзгариши – ердан фойдаланиш давомида вужудга келган сиёсий, иқтисодий, экологик, демографик шароитларни ёки ҳуқуқ нормаларининг ўзгариши натижасида ерга оид ҳуқуқий муносабатларнинг ҳолати мақомлари ёки бошқа унинг элементларининг ўзгариши; бекор қилиниши – ерга оид ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг қонуний ёки ноқонуний ҳаракатлари натижасида жисмоний ва юридик шахсларни аниқ бир ... Батафсил »

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ – фойдаланилиши ва муҳофаза этилиши ер ҳуқуқи нормалари орқали тартибга солинадиган маълум бир ер фонди тоифаси ва ер участкаси.(қаранг: Ер фонди тоифаси. Ер участкаси). Ерга оид ҳуқуқий муносбат субъектларининг мажбуриятлари – ўзга шахс субъектив ҳуқуқларини инкор этмайдиган ва уларга мос келувчи, аниқ бир ерга оид ҳукуқий муносабат иштирокчиларининг амалга ошириши керак бўлган (эҳтимол тутилган) хатти-ҳаракатлар тури ва миқдори. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР – ер бериш, уни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш юзасидан давлат органлари, юри­дик шахслар ва фуқаролар ўртасида келиб чиқадиган ер ҳуқуқи нормалари орқали тартибга солинадиган ижтимоий муносабат тури. Ерга оид ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари бўлиб, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар қатнашувчилар, яъни давлат органлари, юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар). ЕК 16–38-м.ига мувофиқ ушбу қатнашчилар: давлат – ЎзР ер фондининг мулкдори сифатида ўзининг умумий ва махсус ваколатли органлари орқали ер муносабатларини тартибга солиб туради ва ер участкаларини юридик ... Батафсил »

ЕРГА ОИД МУНОСАБАТЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

ЕРГА ОИД МУНОСАБАТЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ – иқтисодий–ҳуқуқий чораларни қўллаш орқали республика ер фондини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни ташкил этишда давлат органларининг мақсадли фаолияти. Ерга оид муносабатларни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади – ЎзР халқи, халқ хўжалиги ва унинг тармоқлари ҳамда ердан фойдаланувчилар манфаатларида давлатнинг ягона ер фондини муҳофаза қилиш, ундан ўта самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш. Ер ресурсларидан фойдаланишнинг давлат бошқаруви – ҳозирги ва келажак авлод ҳамда ердан фойдаланувчилар, ерни эгаллаб турувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар манфаатларида ... Батафсил »

ЕРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ

ЕРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ – давлат ёки шахснинг ўзига тегишли бўлган ер тоифаси ёки участкасидан ўз хоҳишича ва ўз манфаатларини кўзлаб эгаллаш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи ҳамда ушбу ҳуқуқларининг, ким томонидан бузилишидан қатъи назар бартараф қилинишини талаб қилишидир (ФКнинг 164-м.). ЎзР Конс. 55-м. ва ЕКнинг 16-м.га мувофиқ ер умумиллий бойлик – давлат мулкидир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади. Қишлоқ хўжалик ерлари олди–сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди. Ерга нисбатан мулк ҳуқуқи турлари – а) ... Батафсил »

ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЖИҲАТДАН ЎРГАНИШ

ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЖИҲАТДАН ЎРГАНИШ – ЎзР ҳудудини минтақавий геологик жиҳатдан ўрганишни, фойдали қазилма конларини аниқлаш, чамалаш ва қидиришни, улардаги заҳираларнинг миқдори ва сифатини, уларнинг технологик хоссаларини ва иқтисодий аҳамиятини, шунингдек, ер қаърининг бошқа хоссаларини белгилашни ўз ичига оладиган, ер қобиғи геологик тузилишининг хусусиятларини аниқлашга доир махсус тадқиқот ишлари мажмуи. ЎзРнинг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг 24-м.да, е.қ.г.ж.ў.га қўйиладиган асосий талаблар белгиланган. Е.қ.г.ж.ў.ни амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар: ер қаъри геологик ўрганилишининг, қидириб топилаётган конларни, фойдали қазилмалар қазиб олиш б-н ... Батафсил »

ЕР ҚАЪРИ

ЕР ҚАЪРИ – ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ястанган қисми. ЎзРнинг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг 19-м.га мувофиқ, ер қаъридан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин: геологик жиҳатдан ўрганиш; фойдали қазилмаларни кавлаб олиш; техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш; фойдали қазилмаларни кавлаб олиш б-н боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини, шу жумладан, нефть, газ, газ конденсати (углеводородлар), бошқа м. ва материалларни ер остида сақлаш ... Батафсил »

Юқорига