Yangi hujjatlar

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР – ер бериш, уни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш юзасидан давлат органлари, юри­дик шахслар ва фуқаролар ўртасида келиб чиқадиган ер ҳуқуқи нормалари орқали тартибга солинадиган ижтимоий муносабат тури. Ерга оид ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари бўлиб, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар қатнашувчилар, яъни давлат органлари, юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар). ЕК 16–38-м.ига мувофиқ ушбу қатнашчилар: давлат – ЎзР ер фондининг мулкдори сифатида ўзининг умумий ва махсус ваколатли органлари орқали ер муносабатларини тартибга солиб туради ва ер участкаларини юридик ва жисмоний шахсларга эгаллаш, фойдаланиш, ижарага ёки ашёвий мулк сифатида беради; юридик шахслар – мулк ҳуқуқи, эгаллаш, фойдаланиш ва ижара асосида давлатнинг махсус ваколатли органларидан олинган ер участкасига ўз мажбуриятларига биноан жавобгар бўлган, ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, судда даъво б-н чиқиш ва жавобгар бўлиш, банкда ўз ҳисоб рақамига эга бўлган шахслар; фуқаролар – ЎзР фуқаролари, хорижий мамлакатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахслардир (ФКнинг 16-м.). (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига