Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 01.12.2015

Коллизион норма

Коллизион норма – чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик–ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қайси мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилиши лозимлигини белгилайди. Коллизон норма ўз ҳолича масалани охиригача ҳал қилмайди, у тегишли қоида назарда тутилган қонуннинг моддий нормаларига ҳавола қилади, яъни кўрсатиб беради. Коллизион норма таркиби икки қисмдан иборат: коллизион норма ҳажми ва боғловчиси. Коллизион норманинг ҳажмида чет эл элементи билан мураккаблашган ҳуқуқий муносабатлар доираси кўрсатилса, боғловчи қисмида эса мазкур ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қайси давлатнинг ҳуқуқи қўлланилиши лозимлиги белгиланади. Ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига ҳаракат қилиш эркинлигини ... Батафсил »

КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР

КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР – ҳуқуқ қўллаш жараёнида, баъзан муайян бир ижтимоий муносабатни тартибга солишга каратилган икки ёки ундан ортик ҳуқуқий норманинг мавжудлиги аниқланиб колади ва бу нормалардан қайси бирини қўллаш кераклиги тугрисидаги масала вужудга келади. Бу масалани хал этиш учун к.н. қабул килинади. Collision сўзи инглизча булиб, «тўкнашув» маъносини англатади. Нормалар коллизияси бир давлат миллий ҳуқуқ тизими ичидаги нормалар ўртасида, хусусан, федератив давлат тузилишига эга булган давлатларда федерал қонунчилик нормалари билан федерация субъектлари қонунчилиги нормалари уртасида, шунингдек икки даввлат ҳуқуқ тизими ... Батафсил »

КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР

КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР – халқаро хусусият касб этувчи фуқаролик, оила, меҳнат муносабатларига нисбатан қайси давлат ҳуқуқи ёки ички давлат юридик низоларида қандай норматив ҳужжат қўлланиши лозимлигини кўрсатиб берувчи норма. Коллизион норма, шунингдек, низони миллий ва халқаро ҳуқуқ билан ҳал этиш принципини ҳам ўрнатиш мумкин. Турли хил коллизион нормалар халқаро шартномаларда (Мас., ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномаларда) ва миллий қонунчиликда учрайди. Бу каби нормалар коллизион ҳуқуқни яратади. Халқаро хусусий ҳуқуқда к.н. мавҳум қоида тарзида ифодаланади. Одатда к.н. аниқ давлат ҳуқуқини эмас, балки ҳуқуқ ... Батафсил »

КОЛЛЕГИАЛЛИК

КОЛЛЕГИАЛЛИК – бошқариш принципи, бунда раҳбарлик ваколатли шахслар гуруҳи (ҳайъат) томонидан амалга оширилади. Мазкур шахсларнинг ҳар бири муайян фаолият соҳаси учун шахсий жавобгар бўлади. Вазирликларда коллегиаллик бошқаруви кенг тарқалган. Колегиаллик бошқаруви – Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган таркибда, яъни вазир, лавозими бўйича вазирнинг 1–ўринбосари ва ўринбосарлари ҳамда бошқа аъзолардан иборат бўлган коллегия (ёки ҳайъат) томонидан бошқарувнинг амалга оширилиши. Коллегия ўз мажлисларида тегишли соҳани ривожлантиришнинг асосий масалалалрини кўриб чиқади; тегишли корҳона, бирлашма ташкилот ва муассасаларда раҳбарликни амалга ошириш муаммоларини, кадрлар танлаш ва ... Батафсил »

КОДИФИКАЦИЯ

КОДИФИКАЦИЯ – норматив ҳуқуқий актларнинг мазмунини кайта ишлаш йўли билан бир бутунга бирлаштириш жараёнидир. Батафсил »

КОДЕКСЛАШ

КОДЕКСЛАШ – кодификация. Қонунларни тизимга солиш; норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини қайта ишлаш йўли билан уларни бир мажмуага келтириш жараёни. К.да мавжул норматив материални шунчаки тизимли жойлаштириш билан чекланиб қолмай, баржа мавжуд нормалар ҳуқуқ тармоқларига мувофиқ қайтадан кўриб чиқилади, қонунларнинг эскирганлари олиб ташланади, янгилари ишлаб чиқилади, алохида нормалар ўртасидаги тафовут ва қарама–қарши жихатлар бартараф этилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён фуқаролик, оила, меҳнат, солиқ, жиноий, маъмурий жавобгарлик кабилар тўғрисида 15 та кодекс қабул қилиниб, амалга киритилди. Хар бир кодекс ўз ички мантиқий мукаммал ... Батафсил »

КОДЕКС

КОДЕКС (лотинча соdех – қонунлар мажмуаси) – ижтимоий муносабатларнинг муайян бир турдаги соҳасини тартибга солувчи тизимлаштирилган ягона қонун ҳужжати. давлатларнинг кўпчилигида меҳнат, оила, жиноят, фуқаролик, процессуал К.лар мавжуд. Батафсил »

КЛИРИНГ

КЛИРИНГ – ўзаро мажбуриятларни белгилаш, аниқлаш ва ҳисобга олишга доир фаолият клиринг деб ҳисобланиб, бу фаолият битимга доир ахборотни тўплаш, солиштириш, унга тузатиш киритиш ҳамда қимматли қоғозларга доир фуқаровий–ҳуқуқий битимларни ижро этиш учун бухгалтерия ҳужжатларини тайёрлаш операциялари. Батафсил »

КЛИНИК КРИМИНОЛОГИЯ

КЛИНИК КРИМИНОЛОГИЯ – криминологиянинг жиноятчи шахсининг биологик ва руҳий хусусиятларини, жиноят этимологиясидаги ўрнини аниқлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга оид табиий–руҳий чораларини ишлаб чиқишга қаратилган йўналиши. Батафсил »

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР – қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлардир. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалигини юритиш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари ва дарахтзорлар, ички хўжалик йўллари, коммуникациялар, ўрмонлар, ёпиқ сув ҳавзалари, бинолар, иморатлар ва иншоотлар эгалланган ерларга ажралади. Шунингдек ҳайдаладиган ерлар, ничанзорлар, яйловлар, ташландиқ ерлар, кўп йиллик дов–дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кучатзорлари, мевазорлар ва бошқалар) эгаллаган ерлар ҳам қишлоқ хўжалиги ... Батафсил »

Юқорига