Yangi hujjatlar

КОДЕКСЛАШ

КОДЕКСЛАШ – кодификация. Қонунларни тизимга солиш; норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини қайта ишлаш йўли билан уларни бир мажмуага келтириш жараёни. К.да мавжул норматив материални шунчаки тизимли жойлаштириш билан чекланиб қолмай, баржа мавжуд нормалар ҳуқуқ тармоқларига мувофиқ қайтадан кўриб чиқилади, қонунларнинг эскирганлари олиб ташланади, янгилари ишлаб чиқилади, алохида нормалар ўртасидаги тафовут ва қарама–қарши жихатлар бартараф этилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён фуқаролик, оила, меҳнат, солиқ, жиноий, маъмурий жавобгарлик кабилар тўғрисида 15 та кодекс қабул қилиниб, амалга киритилди. Хар бир кодекс ўз ички мантиқий мукаммал тизимига эга ва узоқ муддатга мўлжалланган.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига