Жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг виртуал қабулхонаси ишга тушди. Мазкур қабулхона орқали фуқаролар тўғридан-тўғри Бош Вазирга 3 хил усулда: портал орқали (http://pm.gov.uz/); қўнғироқ қилиш (210-0000 ёки 1000); “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали мурожаатларини юборишлари мумкин. Эътиборли жиҳати, портал орқали мурожаат юборилганда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юбориш мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 25.09.2016
Адлия вазирининг уч нафар ўринбосарлари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 сентябрдаги қарори билан Адлия вазирлигига янги вазир ўринбосарлари тайинланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб Давлетов Русланбек Қуролтайевич тайинланди. У мазкур лавозимгача Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шуъбасининг мудири лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказининг директори ... Батафсил »
Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни 4, 15, 18¹ ва 19-моддаларига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади: 1.Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссияларининг қуйидаги шахсий таркиби тасдиқлансин: 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси (Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй, телефонлар: ... Батафсил »
Барча партияларга президент сайловида қатнашишга ижозат берилди
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда рўйхатан ўтган барча тўрт сиёсий партияга 4 декабрда бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этишга ижозат берди. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган брифингда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.uz нашри. Президент сайловида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси иштирок этади. Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини берди. ... Батафсил »
