Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Шерматов Шерзод Хотамович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирликнинг расмий сайти хабар бермоқда. Шерзод Шерматов шу кунгача Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди.. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги ректори этиб университетнинг маъмурий масалалар бўйича менежери лавозимида ишлаб келган Сарвар ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2016
Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Батафсил »
Президент сайлови муносабати билан 1-5 декабрь кунлари талабаларга таътил эълон қилинди
2016 йил 31 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасалари талаба-ёшларининг Конституцион ҳуқуқларидан келиб чиқиб доимий яшаш жойларида овоз беришларига шароит яратиш тўғрисида”ги №452-сонли буйруғи имзоланди. Бу ҳақида Uz24 хабар бермоқда. Буйруққа кўра, олий таълим муассасалари меҳнат жамоаси ва талаба-ёшларининг Конституцион ҳуқуқларидан келиб чиқиб, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида доимий яшаш жойларидан иштирок этишларига шароит яратиш мақсадида жорий йилнинг 1-5 декабрида қисқа муддатли таътил эълон қилинди. Талаба-ёшларни таътил вақтида доимий яшаш жойларига бориб- келишини ... Батафсил »
“Ширинтой болажон” фото танлови эълон қилинди
«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши “Ширинтой болажон” фото танловини эълон қилади. Фото танлов «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Тошкент шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Фото танловни ўтказишдан асосий мақсад, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида кўзда тутилган оналар ва болалар соғлигига эътибор бериш ҳамда эртамиз эгалари бўлган болажонларнинг бугунги кунда эришаётган ютуқларини ва уларнинг соғлом турмуш тарзини ёритиб беришдан иборатдир. Танловда Ўзбекистон Республикасининг 35 ёшгача бўлган барча фуқаролари иштирок этишлари мумкин. ... Батафсил »
Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди
2016 йил 19 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2016 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш МИҚДОРЛАРИ (сўмда) Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, ... Батафсил »