Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 01.11.2016

“Ширинтой болажон” фото танлови эълон қилинди

«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши “Ширинтой болажон” фото танловини эълон қилади. Фото танлов «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Тошкент шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Фото танловни ўтказишдан асосий мақсад, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида кўзда тутилган оналар ва болалар соғлигига эътибор бериш ҳамда эртамиз эгалари бўлган болажонларнинг бугунги кунда эришаётган ютуқларини ва уларнинг соғлом турмуш тарзини ёритиб беришдан иборатдир. Танловда Ўзбекистон Республикасининг 35 ёшгача бўлган барча фуқаролари иштирок этишлари мумкин. ... Батафсил »

Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

2016 йил 19 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2016 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш МИҚДОРЛАРИ (сўмда)  Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, ... Батафсил »

Юқорига