Yangi hujjatlar

БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан воз кечган Саудия Арабистони ўрнига янги номзод аниқ бўлди

Ёдингизда бўлса, БМТ Хавсизлик Кенгашининг 2014-2015 йиллар учун муваққат аъзолигига бешта давлат сайланганлиги ҳақида маълумот берилганди. Ушбу давлатлар орасидан Саудия Арабистони Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан воз кечган эди. Бугун Associated Press ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, бўшаб қолган ўринни эгаллайдиган давлат номи аниқ бўлган. Бу – Иордания.

Агентлик хабарига кўра, Иордания номзоди Бош Ассамблея томонидан тасдиқланиши лозим. Шундан сўнг, Қироллик БМТ ХКда расман иш бошлаши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтаман, БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий фаолият олиб борувчи ташкилот бўлиб, унинг таркибига жами 15 та давлат киради. Шулардан бештаси доимий фаолият олиб борувчи давлатлар (Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Франция) бўлса, қолган ўнтаси муваққат аъзолардир. Ўнта муваққат аъзолар ҳар йили бештадан икки йил муддатга сайланади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига