Yangi hujjatlar

Tag Archives: БМТ

20 октябрь куни Ўзбекистон Миллий боғида Марказий Осиёдаги биринчи БМТ экобоғи очилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида 20 октябрь, сешанба куни Марказий Осиёда биринчи БМТ экобоғи яратилди. «Газета.uz»нинг хабар беришича, боғ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 70 йиллиги шарафига ташкил этилган. Экобоғни яратишда БМТ доирасидаги 12 агентлик ва дастурни ўзида бирлаштирган БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида меҳнат қилувчи 200 дан ортиқ ходим қатнашди, уларга Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмак берди. Батафсил »

БМТ Бош котиби 11-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 2015 йилнинг 11-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ва музокаралар чоғида мамлакатимиз ва БМТ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтаман, БМТ Бош котиби 2010 йилнинг 4-5 апрель кунлари ҳам мамлакатимизга ташриф буюрган ҳамда Нукус шаҳрида Оролбўйидаги экологик вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган тақдимот ... Батафсил »

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлади

Тошкент шаҳрида 2013 йил 29 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Унда Қозоғистон Республикаси Бош вазири С.Аҳметов, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Ж.Сотиболдиев, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Д.Медведев, Тожикистон Республикаси Бош вазири К.Расулзода, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев, ШҲТ Бош котиби Д.Мезенцев, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн, ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви ва ШҲТ Банклараро ... Батафсил »

БМТ интернетда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳақидаги резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеясининг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси бир овоздан “Ахборот асрида шахсий дахлсизлик ҳуқуқи” тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақида Газета.ру нашри хабар бермоқда. Мазкур резолюция асосан интернет фойдаланувчиларнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқини таъминлашга қаратилган бўлиб, мазкур норматив ҳужжат лойиҳаси Германия ва Бразлия томонидан тайёрланган ҳамда унга яна 55 та давлат ҳаммуаллифлик қилган. Ҳаммуаллиф давлатлар орасида Франция ва Россия ҳам бор. Умуман олганда мазкур ҳужжат АҚШ Хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден билан боғлиқ юзага келган бир қатор халқаро можаролардан сўнг ... Батафсил »

БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан воз кечган Саудия Арабистони ўрнига янги номзод аниқ бўлди

Ёдингизда бўлса, БМТ Хавсизлик Кенгашининг 2014-2015 йиллар учун муваққат аъзолигига бешта давлат сайланганлиги ҳақида маълумот берилганди. Ушбу давлатлар орасидан Саудия Арабистони Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан воз кечган эди. Бугун Associated Press ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, бўшаб қолган ўринни эгаллайдиган давлат номи аниқ бўлган. Бу – Иордания. Агентлик хабарига кўра, Иордания номзоди Бош Ассамблея томонидан тасдиқланиши лозим. Шундан сўнг, Қироллик БМТ ХКда расман иш бошлаши мумкин бўлади. Эслатиб ўтаман, БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий фаолият олиб борувчи ташкилот бўлиб, унинг таркибига жами ... Батафсил »

Бешта давлат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг таркибига янги аъзо сифатида сайланди

Литва, Нигерия, Саудия Арабистони, Чад ва Чили давлатлари БМТ Хавсизлик Кенгашининг 2014-2015 йиллар учун аъзолигига сайланишди. Бу ҳақида, “Reuters” ахборот агентлигига таянган ҳолда, Газета.ру хабар бермоқда. Мазкур давлатлар 2014 йилнинг 1 январидан БМТ ХКда ўз фаолиятини бошлашади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий фаолият олиб борувчи ташкилот бўлиб, унинг таркибига жами 15 та давлат киради. Шулардан бештаси доимий фаолият олиб борувчи давлатлар (Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Франция) бўлса, қолган ўнтаси муваққат аъзолардир. Ўнта муваққат аъзолар ҳар йили бештадан икки йил ... Батафсил »

Юқорига