Yangi hujjatlar

Эшдавлат Жўраев Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 19 декабрдаги Фармонига асосан, Эшдавлат Турсунович ЖЎРАЕВ Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Президент ташаббуси билан кўрсатилган номзод халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан тасдиқланган.

Эшдавлат Жўраев бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ички ишлар вазирлиги органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Ундан аввал Қашқадарё вилояти Прокурори лавозимида, шунингдек Президент девонида ҳам фаолият юритган.

Шунингдек, Президент Ислом Каримов олдинги вилоят ҳокими Нормўмин Амонович Чориевни Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этиш ҳақидаги Фармонга ҳам имзо чекди. У 2011 йил 2 декабрдаги Президент Фармон билан Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб, 2012 йилнинг 15 июнидаги Фармон билан эса, Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (6)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига