Yangi hujjatlar

Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 17 декабрь куни халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Мазкур қарорга кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида 2013 йил 13 сентябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди.

Шунингдек, Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига Ўзбекистон Республикаси томони мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаш вазифаси топширилди.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар”, – дейилади Президент Қарорида.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилди.

Қарорнинг расмий матни билан Миллий қонунчилик базасида танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига