Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 26 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунга имзо чеккан эди. Унга кўра, Бюджет кодекси 2014-2015 йиллар учун синов тариқасида амалга киритилади.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилиниши хабар қилинган эди. Бугун, яъни 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида кодекснинг расмий матни эълон қилинди.
Танишмоқчи бўлганлар қуйидаги манзиллар орқали Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг расмий матнини кўчириб олишлари мумкин:
Ўзбек тилида
Рус тилида
Бюджет Кодекси 2 қисм (Умумий, Махсус), 9 бўлим, 28 боб, 192 моддадан иборат. Кодекс қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
1-бўлим. Умумий қоидалар.
2-бўлим. Бюджет тизими бюджетлари.
3-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети. Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси.
4-бўлим. Бюджет тизими бюджетларининг даромадлари.
5-бўлим. Бюджет тизими бюджетларининг харажатлари.
6-бўлим. Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда тасдиқлаш.
7-бўлим. Бюджет тизими бюджетларининг ижроси.
8-бўлим. Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи.
9-бўлим. Бюджет тизими бюджетларининг ижросини назорат қилиш.
Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.