Yangi hujjatlar

Янги таҳрирдаги Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом қабул қилинди

2014 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга имзо чекди.

Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 25 февралда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.

sudyalar-malakasi-qonun

Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди.

Низом матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.

Эслатиб ўтаман, ушбу Қонуннинг янги таҳрири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 ноябрдаги “Судларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2012 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармойиши қоидаларини амалга ошириш доирасида тайёрланган.

Ушбу Низомнинг нормалари судьялар лавозимларига номзодларни танлаш, тайёрлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари тизимини, барча даражалардаги судьяларнинг малака коллегиялари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштиришга, суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлашга қаратилган.

Низомнинг олдинги таҳрири билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига