Yangi hujjatlar

Ислом Каримов Япония Бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 май куни Оқсаройда Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Photo: Аъло Абдуллаев (ЎзА)

Photo: Аъло Абдуллаев (ЎзА)

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон уни нафақат нуфузли сиёсат ва давлат арбоби, айни пайтда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва стратегик шериклик ўрнатишга катта ҳисса қўшган ишончли дўст деб билишини таъкидлади. Президентимиз Таро Асони ушбу ташриф давомида унга Ўзбекистон Банк-молия академиясининг Фахрий доктори унвони берилгани билан табриклади.

Photo: Аъло Абдуллаев (ЎзА)

Photo: Аъло Абдуллаев (ЎзА)

Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. 2013 йил якунига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 215,2 миллион АҚШ долларидан ошган. Япония томонидан Ўзбекистонга киритилган молия воситаларининг умумий ҳажми 2,32 миллиард долларни ташкил этади.

Япониялик ҳамкорлар “Кўкдумалоқ” конида компрессор станциясини ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини қуриш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини реконструкция қилиш, Самарқанд, Бухоро ва Урганч аэропортларини модернизациялаш каби йирик лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этди.

Бугунги кунда Қарши – Термиз темир йўл тармоғини электрлаштириш, Навоийдаги иссиқлик электр станциясини кенгайтириш ва Толлимаржон иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашувда энергетика, кон саноати, нефть-газ, кимё, электротехника, автомобилсозлик ва телекоммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Таро Асо самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Япония ҳукумати Ўзбекистон билан кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига