Yangi hujjatlar

Қибрай туманида «Дўрмон» миллий боғи ташкил этилади

2014 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дўрмон” миллий боғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг расмий матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.

Қарорда таъкидланишича, миллий боғни ташкил қилишдан асосий мақсад Тошкент вилоятидаги Дўрмон посёлкаси боғ ҳудудининг табиий-экологик, илмий, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган ноёб, қимматли ўсимлик навларини сақлаш, кўпайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланишдир.

Миллий боғни ташкил қилиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан берилган.

«Дўрмон» миллий боғи Тошкент вилоятидаги Қибрай туманининг Дўрмон посёлкаси боғ ҳудуди негизида ташкил этилади ҳамда у 32,4 гектар майдонга эга бўлади.

«Дўрмон» миллий боғи қўриқланадиган табиий ҳудуд тоифасига киради, алоҳида илмий, экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган давлат мулки ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланад.

«Дўрмон» миллий боғи ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга, шунингдек у ерда саноат, хўжалик объектлари, уй-жойлар ва бошқа объектлар қурилишини амалга оширишга йўл қўйилмайди (Миллий боғ эҳтиёжлари учун мўлжалланганлари бундан мустасно).

Шунингдек, қарорда «Дўрмон» миллий боғи ер участкалари ер солиғига тортилмаслиги белгиланди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига